20:38 / 26.02.2022
1 557

Макрон Украинадаги уруш узоқ давом этиши мумкинлиги ҳақида гапирди

Макрон Украинадаги уруш узоқ давом этиши мумкинлиги ҳақида гапирди
Фото: Bloomberg
Украинадаги уруш узоқ давом этади, Франция ҳам унга тайёргарлик кўриши зарур, деган Эммануэль Макрон Париждаги қишлоқ хўжалиги кўргазмасида.

«Уруш Европага қайтди. У узоқ давом этади ва қишлоқ хўжалигига жиддий зиён келтиради», — дея Макрон сўзларидан иқтибос келтирган Lе Figaro.

Макроннинг сўзларига кўра, Украинадаги вазият Франция экспортига таъсир қилади. Шунингдек, у виночилик соҳаси ҳақида ҳам гапирган ва бошоқли экинлар етиштиришда муаммолар бўлиши мумкинлигини қайд этди, дейилади France Info радиостанциясининг хабарида.

«Инқироз давом этади ва унга жиддий тайёргарлик кўриш талаб этилади», — деган Франция президенти. Макрон ҳукуматнинг қишлоқ хўжалигида барқарорликни сақлаб туриш юзасидан режа ишлаб чиқаётганлигини қўшимча қилган.

Аввал Макрон Россиядан Украинадаги ҳарбий операцияни тўхтатишга чақирган. 25 февраль куни Владимир Путин билан музокаралар олиб борганди. Макрон мулоқот самимий, тўғри ва тезкор бўлганини таъкидлаган. Франция президенти Путиндан Украина президенти Владимир Зеленский билан музокаралар олиб боришни ва жанговар ҳаракатларни яқин вақт ичида тўхтатишни сўраган. Ўз навбатида Путин Макрон билан суҳбат давомида Украинадаги ҳарбий операцияларнинг сабаби ва уларни юзага келтирган шароитлар хусусида тушунтириш берган, дейилади Кремль матбуот хизматининг хабарида.

24 февралга ўтар кечаси Россия президенти Владимир Путин Донбассда «минтақа аҳолисини геноциддан ҳимоя қилиш» учун «махсус ҳарбий операция» бошланганини маълум қилди. Мурожаатдан сўнг ижтимоий тармоқларда Украинанинг кўплаб шаҳарларида портлашлар содир бўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Украина Ички ишлар вазирлиги раҳбари маслаҳатчиси Антон Герашченко 24 февраль куни эрта тонгда Киев, Харков ва Днепрда ҳарбий инфратузилма объектларига ракета зарбалари берилганини маълум қилди.

Украина Россияни уруш эълон қилиш ва ҳудудига бостириб кирганликда айблади. Россия ТИВ эса Украинадаги ҳаракатларни уруш деб ҳисобламаяпти.

«Бу урушнинг бошланиши эмас, бу Донбассда глобал уруш ва ҳарбий қарама-қаршиликни юзага келтириши мумкин бўлган вазиятни бартараф этиш учун қилинаётган ҳаракат», — дея изоҳ берган вазирлик расмийси Мария Захарова.

Украина президенти Владимир Зеленский Путиннинг ҳаракатини мамлакатни яксон қилиш дея баҳолаб, Ғарбни «Путинга қарши коалиция» тузишга чақирди.

24 февралда Россия Украинага бостириб киргач, Буюк Британия мамлакатга қарши янги санкциялар қўллаган, хусусан «Аэрофлот» компаниясининг қироллик ҳудудига парвозларини тақиқлаган. АҚШ президенти Жо Байден Россия Украина ҳудудига бостириб киргани ва у ерда ҳарбий операцияларни бошлагани учун мамлакатга нисбатан янги санкциялар жорий қилган. Шунингдек, Байден Россиянинг Украинага ҳужуми учун масъулият Владимир Путиннинг зиммасида экани, Россия ушбу ҳарбий операция учун жиддий зарбалар қабул қилиб олиши ҳақида гапирган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Макрон Украинадаги уруш узоқ давом этиши мумкинлиги ҳақида гапирди