18:25 / 27.02.2022
1 301

Россия қўшинлари Украинанинг иккита шаҳрини қамалга олгани маълум қилинди

Россия қўшинлари Украинанинг иккита шаҳрини қамалга олгани маълум қилинди
Фото: Meduza
Россия қўшинлари Украинанинг Геничевск шаҳри ва Херсон яқинидаги Чернобаевка аэродроми устидан назорат ўрнатди. Улар Херсон ва Бердянск шаҳарларини тўлиқ қамалга олди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги навбатдаги ҳисоботида маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».

Харьков вилоятида Украина Қуролли кучларининг 302-зенит-ракета полки таслим бўлди, 471 нафар украиналик ҳарбий ҳибсга олинди, дейди вазирлик расмий вакили Игорь Конашенков. Унга кўра, «украиналик ҳарбий хизматчиларнинг барчасига ҳурмат билан муносабатда бўлинади ва ёрдам берилади», улар оилаларига жўнатилади.

Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий объектларига «узоқ масофали аниқликдаги қуроллар» билан янги зарба берилганини эълон қилди. Таъкидланишича, бунда ҳаво ва денгизга асосланган қанотли ракеталардан фойдаланилган.

27 февраль ҳолатига Россия қўшинлари Украинадаги жами 975 та ҳарбий инфратузилма объектини йўқ қилди. Улар: 23 та бошқарув пункти ва алоқа марказлари, учта радар постлари, 31 та С-300, «Бук М-1» ва «Оса» зенит-ракета комплекслари, 48 та радар станциялари. Бундан ташқари, агентлик иккита «Точка-У» тактик ракетаси, 223 та танк ва саккизта самолёт йўқ қилинганини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия қўшинлари Украинанинг иккита шаҳрини қамалга олгани маълум қилинди