Фото: «Главком»
Кремль топшириғига кўра «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясининг 400 дан ортиқ ёлланма жангарилари Киевда жанг қилмоқда, деб хабар беради The Times.
Нашр манбаларига кўра, Кремль мамлакатдаги вазиятни назорат қилишига йўл очиш учун ҳарбийларга Украина президенти Владимир Зеленский ва Украина ҳукумати аъзоларини ўлдириш вазифаси юкланган.
The Times’нинг ёзишича, Украина ҳукумати ушбу маълумотни 26 февраль куни қўлга киритган ва пойтахтда комендантлик соатини кучайтирган. Уни бузганлар «душманнинг қўпорувчи-разведка гуруҳлари аъзолари» сифатида тан олинади.
«Вагнер» гуруҳи — ОАВларда Россия хусусий ҳарбий компанияси деб аталувчи норасмий қуролли тузилма. Маълумотларга кўра, 2014 йилдан буён гуруҳ Украина ва Сурия ҳудудларида жанг қилган. 2017 йилда «Вагнер» гуруҳи АҚШ санкциялар рўйхатига киритилган.
24 февралга ўтар кечаси Россия президенти Владимир Путин Донбассда «минтақа аҳолисини геноциддан ҳимоя қилиш» учун «махсус ҳарбий операция» бошланганини эълон қилди. Мурожаатдан сўнг ижтимоий тармоқларда Украинанинг кўплаб шаҳарларида портлашлар содир бўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Украина Ички ишлар вазирлиги раҳбари маслаҳатчиси Антон Герашченко 24 февраль куни эрта тонгда Киев, Харьков ва Днепрда ҳарбий инфратузилма объектларига ракета зарбалари берилганини маълум қилди.
24 февралда Россия Украинага бостириб киргач, Буюк Британия мамлакатга қарши янги санкциялар қўллаган, хусусан «Аэрофлот» компаниясининг қироллик ҳудудига парвозларини тақиқлаган. АҚШ президенти Жо Байден Россия Украина ҳудудига бостириб киргани ва у ерда ҳарбий операцияларни бошлагани учун мамлакатга нисбатан янги санкциялар жорий қилган. Шунингдек, Байден Россиянинг Украинага ҳужуми учун масъулият Владимир Путиннинг зиммасида экани, Россия ушбу ҳарбий операция учун жиддий зарбалар қабул қилиб олиши ҳақида гапирган.
Кейинчалик 25 февралда АҚШ Путин, Лавров ва Шойгуга қарши санкциялар эълон қилди, шунингдек 26 февралда Оқ уйнинг Зеленскийга Киевни тарк этишида ёрдам беришга тайёрлиги хабар қилинди. АҚШ президенти Жо Байден Украинага ҳарбий эҳтиёжлар учун зудлик билан молиявий ёрдам кўрсатишни буюрган, Франция президенти Эммануэль Макрон эса Украинадаги урушнинг узоқ давом этишини тахмин қилган.
Зеленский, Вагнер, Украина Украина ва Россия уруши “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади