23:23 / 28.02.2022
2 431

Путин Россияга қарши санкцияларга жавоб ҳаракатлари кўзда тутилган фармонни имзолади

Путин Россияга қарши санкцияларга жавоб ҳаракатлари кўзда тутилган фармонни имзолади
Фото: «ТАСС»
Владимир Путин АҚШ ҳамда бошқа ғарб давлатларининг дўстона бўлмаган ҳаракатлари ва хориж давлатлари, халқаро ташкилотларнинг чекловларига қарши иқтисодий чора-тадбирлар тўғрисида фармонни имзолади. Бу ҳақда «РБК» хабар берган.

Фармонга мувофиқ экспортёрлар 2022 йил 1 январдан ҳисобланган валютадаги даромадининг 80 фоизини сотиши зарур. Экспортёрларнинг хорижий валюта сотуви тартиби Россия марказий банки томонидан ўрнатилади.

Шунингдек, Путин хориж валютасида қарз оладиган Россия резидентларига мамлакат ташқарисидаги банклардан валюта ўтказишни тақиқлади.

Хориждаги етказиб берувчилар номидан иш кўраётган Россия резидентларига пул ўтказмаларини электрон тўлов воситалари ҳисоб рақамини очмасдан амалга ошириш тақиқланди.

Россияга қарши бир қатор давлатлар, хусусан ЕИ, АҚШ, Канада, Япония, Австралия ва бошқа мамлакатлар санкциялар жорий этган. Чекловлар Россия банклари (ВТБ ва Сбербанк ҳам бор), Россиядан юқори технология маҳсулотларини экспорт қилиш, Марказий банк, Молия вазирлиги, Россия тараққиёт жамғармаси ва катта давлат корпорациялари, Россия хавфсизлик кенгаши аъзолари, Давлат думаси депутатларига нисбатан ҳам татбиқ қилинган.

Россия 24 февралда Украинада ҳарбий операциялар бошлаганини эълон қилди. Путин ушбу ҳарбий операцияни Украинани демилитиризация ва денацификация қилишнинг асосий вазифаларидан бири деб атаган. Киев Москванинг ушбу ҳаракатларини уруш деб баҳолаган. Мамлакатда ҳарбий фавқулодда ҳолат эълон қилинган ва урушга ярайдиган аҳоли ҳарбий сафарбарликка жалб қилинган.

Путин, Россияга қарши санкция, Ғарб давлатлари, Ҳарбий операция Украина ва Россия уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Россияга қарши санкцияларга жавоб ҳаракатлари кўзда тутилган фармонни имзолади