Фото: РБК
Янги санкциялар пакети Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков, россиялик тадбиркорлар, компаниялар раҳбарлари ва телебошловчиларга нисбатан чекловларни ўз ичига олади.
Европа иттифоқи Украинадаги ҳарбий операция муносабати билан Россияга қарши янги санкциялар пакетини жорий қилди, деб хабар бермоқда ЕИ расмий журнали.
Чеклов чоралари қуйидагиларни қамраб олади:
мансабдор шахслар, сиёсатчилар, сенаторлар:
- президент матбуот котиби Дмитрий Песков;
- бош вазир ўринбосари Дмитрий Чернишенко;
- қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ирек Файзуллин;
- транспорт вазири Виталий Савелев;
- Федерация кенгаши биринчи вице-спикери Андрей Турчак;
- ёзувчи Захар Прилепин;
тадбиркорлар:
- Алексей Мордашов;
- Михаил Фридман;
- Алишер Усмонов;
- Петр Авен;
- виолончелчи Сергей Ролдугин;
- Шереметево директорлар кенгаши раиси Александр Пономаренко;
- Геннадий Тимченко;
компания раҳбарлари:
- “Роснефт” раҳбари Игор Сечин;
- “Транснефт” раҳбари Николай Токарев;
- “Промсвязбанк” раҳбари Петр Фрадков;
ОАВ ва етакчи давлат каналлари ходимлари:
- Тигран Кеосаян;
- Антон Красовский;
- Аркадий Мамонтов;
- Олга Скабеева;
- Модест Колеров;
- Роман Бабаян;
ҳарбийлар:
- Қора денгиз флоти штаб бошлиғи Сергей Пинчук;
- Жанубий ҳарбий округ қўмондони ўринбосари Алексей Авдеев;
- Жанубий ҳарбий округ қўмондони ўринбосари, Россия Қаҳрамони Рустам Муродов;
- Жанубий ҳарбий окрук 8-гвардия умумқўшин армияси қўмондони Андрей Сичевой.
Аввалроқ, Алишер Усмонов Европа иттифоқи санкциялари остида қолиши мумкин экани хабар берилганди.
24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин Донбасс республикалари раҳбарларининг мурожаатига жавобан Украинада махсус ҳарбий операция ўтказилишини эълон қилди.
Бунга жавобан ғарб давлатлари ҳам шахсий, ҳам соҳаларга тегишли санкцияларни киритди. Санкциялар Россиянинг давлат қарзи ва банк секторига нисбатан ҳам тааллуқли.
Европа иттифоқи, Алишер Усмонов, Россияга қарши, Санкциялар пакети, Мансабдор шахслар Украина ва Россия уруши “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади