Фото: «ТАСС»
Россия билан музокаралар давомида Украина хоҳлаган натижага эришиш имкони бўлмади. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Telegram-канали орқали йўллаган мурожаатида маълум қилди.
«Ҳозирча биз эришмоқчи бўлган натижамизни олганимиз йўқ», — дейди у.
Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, музокараларда Россия томони ўз позициясини эълон қилган, Украина эса «урушни якунлаш бўйича» талабларини илгари сурган. «Россия томонининг айрим сигналларини биз олдик», — дея қўшимча қилади Зеленский.
Украина ва Россия делегациясининг махсус операциялар бошланганидан кейинги биринчи учрашуви 28 февраль куни Беларуснинг Гомел вилоятида бўлиб ўтди. Хавфсизлик нуқтаи назаридан учрашувнинг аниқ жойи ошкор этилмади.
Музокараларда Россия томонидан собиқ маданият вазири Владимир Мединский, мудофаа вазири ўринбосари Александр Фомин, Россия Давлат думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Леонид Слуский ва Россиянинг Беларусдаги элчиси Борис Гризлов иштирок этди.
Украина томонидан эса музокараларда мудофаа вазири Алексей Резников, «Халқ ноиби» партияси вакили Давид Арахамия, президент офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк, ТИВ раҳбари ўринбосари Николай Точиский, Киев делегацияси раҳбарининг уч томонлама алоқа гуруҳидаги биринчи ўринбосари Андрей Костин ва халқ депутати Рустем Умеров қатнашди.
Музокаралар, тахминан, беш соат давом этди. Подолякнинг сўзларига кўра, муҳокамаларнинг асосий мавзуси ўт очишни ва Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга қаратилган.
Зеленский, Музокара натижаси, Украина, Россия, Ҳарбий ҳаракатлар Украина ва Россия уруши “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...