
Фото: Суспільне
Киевдаги телеминора яқинида кучли портлаш содир бўлди. «УНИАН» агентлигининг хабарига кўра, бу ерга снаряд келиб тушган.
Телеминора яқинида портлаш содир бўлганини олий рада Telegram канали ҳам тасдиқлади. Хабар қилинишича, маҳаллий телеканалларни эфирга узатишда муаммолар пайдо бўлган.
Портлаш оқибатида жароҳатланганлар тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ.
«Страна.ua» нашри снаряд минора ёнидаги аппарат биносига урилгани тўғрисида хабар берди. Таъкидланишича, телеканаллар эфири тез орада тикланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар