00:13 / 02.03.2022
2 775

Россия Мудофаа вазирлиги Халқаро антифашистик конгресс ўтказмоқчи

Россия Мудофаа вазирлиги Халқаро антифашистик конгресс ўтказмоқчи
Фото: «Коммерсантъ»
Россия Мудофаа вазирлиги август ойида бўлиб ўтадиган «Армия-2022» ҳарбий-техник форуми доирасида биринчи Халқаро антифашистик конгресс ўтказади. Бу ҳақда вазирлик раҳбари Сергей Шойгу селектор йиғилишида маълум қилди, деб ёзади Meduza.

Унинг сўзларига кўра, конгресс «замонавий дунёда ҳар қандай кўринишда намоён бўладиган нацизм мафкурасига, неонацизмга қарши курашда халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга» чақиради.

Шунингдек, йиғилиш давомида мудофаа вазири Россия армияси Украинадаги «махсус ҳарбий операция»сини олдинга «қўйилган мақсадларга эришилгунга қадар» давом эттиришини маълум қилди.

«Биз учун асосийси Украина халқидан мамлакатимизга қарши курашда фойдаланишга уринаётган Ғарб давлатлари томонидан бўлаётган ҳарбий таҳдиддан Россия Федерациясини ҳимоя қилишдир», — деди Шойгу.

Мудофаа вазирлиги раҳбари Россия Украинани босиб олмоқчи эмаслиги, «фақат ҳарбий объектларга ва юқори аниқликдаги қуроллар билан» зарба бераётганини яна бир бор таъкидлади.

«Армия-2022» ҳарбий-техник форуми 15—21 август кунлари бўлиб ўтади. Форумга 129 давлатдан делегациялар ва саноат корхоналари таклиф этилган.

24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин Донбасс аҳолисини ҳимоя қилиш, Украинани «демилитаризация» ва «деназификация қилиш» учун «махсус ҳарбий операция» бошланганини эълон қилди. Кремль гап «ҳарбий салоҳиятни зарарсизлантириш» ва «Украинани нацистлардан тозалаш» ҳақида кетаётганини тушунтирди. Путиннинг баёнотидан кейин Украина шаҳарлари бир неча бор ўққа тутилди. Россия Мудофаа вазирлиги бунга алоқадорлигини рад этмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Мудофаа вазирлиги Халқаро антифашистик конгресс ўтказмоқчи