
Фото: RT
Европарламент депутатлари Россиянинг Украинага ҳужуми қораланган резолюцияни бир овоздан қабул қилишди.
Резолюцияда асосан қуйидагилар кўзда тутилмоқда:
- Европарламент депутатлари Европа Иттифоқини ушбу иттифоққа аъзо бўлиш учун Украинага номзодлик мақомини беришга чақиришди.
- Россиядан нефт ва газ импортини чеклаш ҳамда барча портларни Россия кемалари учун ёпиш.
- РФга қарши санкциялар кенгайтирилиши ва «иқтисодиёти ва ҳарбий-саноат базасининг стратегик кучсизланиши»га қаратилиши керак.
- Европарламент ЕИни Россия ва Беларусни SWIFTдан тўлиқ ўчиришга чақирди.
- ЕИ мамлакатларида РФнинг дипломатик ва консуллик ваколатхоналари сонини қисқартириш.
- Украина иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун кўп миллиардли ёрдам режаси тайёрлаш.
- РФ ва Беларуснинг ҳарбий ва фуқаролик ускуналари учун дастурий таъминот лицензиялари амал қилишини тўхтатиш. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар