Оғир вазн тоифасида WBA, WBO ва IBF камарлари соҳиби Олександр Усик Киев ҳудуди мудофаасига нима учун қўшилгани ва қачон рингга қайтиши борасида айтиб ўтди.
- "Агар улар мени ва яқинларимни ҳаётини олмоқчи бўлса, мен ҳам шундай қилишга мажбур бўламан. Лекин буни хоҳламайман. Ўқ отишни, кимдирни ўлдиришни истамайман, аммо мени ўлдиришга ҳаракат қилишса, бошқа танловим қолмайди.
Балки бу сентиментал гапдек туюлиши мумкин, лекин менинг руҳим Худога тегишли, танам ва шаъним эса юртим, оиламники. Шундай экан қўрқув йўқ, ҳеч қандай. Фақатгина ҳайрат бор — XXI асрда бундай ҳолат қандай содир бўлиши мумкин? Россияликлар бу ерда аслида нималар бўлаётганини билмайди. Улар буни кўрмаяпти.
Қачон рингга қайтишимни аниқ билмайман. Ватаним ва шаъним чемпионлик камаридан кўра муҳимроқ.
Ҳаво ҳужуми бошланганда яширинамиз. Албатта, кўпчилик бўлсак, завқланамиз. Ўзимизни завқланишга мажбурлаяпмиз. Фарзандларимиз учун яхши кайфиятда бўлишга ҳаракат қиламиз", - Олександр Усик.
24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин Донбассда «махсус ҳарбий операция» бошланганини эълон қилди. Айни вақтда Украинанинг қатор ҳудудларида ҳарбий ҳаракатлар давом этмоқда.
Олександр Усик, Киев мудофааси, Оғир вазн тоифаси, WBA, WBO ва IBF камарлари соҳиби Россия ва Украина уруши «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади