1 685
ТИВ Польша аэропортида Ўзбекистон фуқаролари орасида рўй берган жанжал ва можарога изоҳ берди
Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуп Кабулжанов фуқаролардан Украинадаги вазият, ўзбекистонликларни эвакуация қилиш борасидаги саволларга жавоб бериб келмоқда. У Польша аэропортида Ўзбекистон фуқаролари орасида келиб чиққан жанжал ва можаро ҳолатлари тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, вазирлик расмий вакилига «Польша аэропортларида Ўзбекистон фуқаролари орасида самолётга чиқиш учун жанжал ва можаро ҳолатлари юзага келгани ҳақида маълумотлар тарқалмоқда. Бунга қандай изоҳ бера оласиз?» деган савол келиб тушган.
Унинг таъкидлашича, «Карчова» назорат-ўтказиш пункти раҳбарияти қочоқлар, жумладан, бошқа давлатлар фуқаролари сони кўпайгани сабабли тўпланиш нуқтасини босқичма-босқич бўшатишни сўралмоқда. Бу сўровларни инобатга олиб, кунига 3 маротабагача ташкил этилаётган махсус рейсларни ўз вақтида тўлдириш учун Ўзбекистон фуқаролари мунтазам равишда автобусларда Катовице аэропортига олиб борилмоқда.
«Шу сабабдан ҳамда ушбу аэропортдан бошқа давлатлар фуқаролари ҳам фойдаланаётгани натижасида одамларнинг тўпланиши кузатилмоқда. Бироқ субъектив омил ҳам мавжуд. Ҳар бир инсон биринчи бўлиб учиб кетишни хоҳлаётгани туфайли тартибсизликлар кузатилмоқда», — дейилади хабарда.
Элчихона илтимосига биноан шаҳар маъмурияти Катовице аэропорти биносига тартибли ўтиш ва йўловчиларни рўйхатга олишни ташкил қилган. Тартибни полиция назорат қилмоқда.
Шунингдек, мамлакатнинг Польшадаги элчихонаси илтимосига биноан фақат Ўзбекистон фуқаролари учун аэропортда иссиқ овқат ташкил этилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Элчи: Зеленскийнинг БРИКС саммити ҳақидаги сўзлари “ҳақиқатдан йироқ”
Ҳар куни хурмо ейиш мумкинми? Нутрициолог тавсияси
Россия қўшинлари Харкив марказидаги ЮНEСКО объектига ҳаво ҳужуми уюштирди
Эрдўғон: “Туркия энди ўзининг миллий хавфсизлик масалаларини бошқалар билан мувофиқлаштирмайди”
Рамзан Қодиров: “Чеченистондаги дрон ҳужуми оқибатида украиналик асирлар ҳалок бўлди”
Родри “Олтин тўп”га аслида ким олиши кераклигини айтди
Ўзбекистонда аутстаффинг хизматларини кўрсатиш тартиби тасдиқланди
Пентагон собиқ маслаҳатчиси: Украина 2025 йил Россияга қарши урушда енгилиши мумкин