16:06 / 05.03.2022
1 076

Уч нафар ўзбекистонлик Польша чегарасида автоҳалокатга учради

Уч нафар ўзбекистонлик Польша чегарасида автоҳалокатга учради
Польша чегарасида уч нафар Ўзбекистон фуқароси автоҳалокатга учради. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Укрианадаги элчиси Алишер Курманов ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди.

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчисининг ёзишича, Ўзбекистоннинг уч фуқароси: Ҳакимов Отабек Равшанбек ўғли (2001 йилда туғилган), Хусаинов Беҳзод Жамолиддин ўғли (2001 йилда туғилган) ва Солоҳиддинов Шерзод Шавкат ўғли (2001 йилда туғилган), Польша чегарасига кираверишда автоҳалокатга учраган.

Даҳшатли фожиа натижасида Отабек Ҳакимов воқеа жойида вафот этган. Қолган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Львовдаги шаҳар касалхонасида.

Ушбу воқеаларни инобатга олиб, Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси зудлик билан элчихона кўнгиллилари гуруҳи вакили, малакали шифокор Темурбек Юсуповни Львовга жўнатган. Унинг Львовга келиши бугун, 5 март куни кутилмоқда.

«Ҳакимов Отабекнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган ҳолда, жабрланган ватандошларнинг барча қариндошлари ва яқинларини ишонтириб айтамизки, элчихона уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жумладан, дори-дармонлар билан таъминлаш ва Украинанинг етакчи шифокорлари билан маслаҳатлашиш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширади», — дейилади хабарда.

Шунингдек, элчихона Отабек Ҳакимовнинг жасадини ўзбек анъаналарига мувофиқ мумкин бўлган энг тез вақтда ўз ватанига жўнатиш бўйича саъй-ҳаракатларни амалга оширади.

«Шу билан бирга, биз бу масалани ҳал қилиш мамлакатда олиб борилаётган ҳарбий ҳаракатлар ва оммавий эвакуация туфайли мураккаблашаётганини тушунишингизни сўраймиз», — дея таъкидланади хабарда.

Маълумот учун, Ўзбекистон Украинадаги ўз фуқароларини Польша орқали эвакуация қилмоқда. 28 февраль куни 5 мартга қадар 14 та авиарейс билан 3 245 нафар фуқаро ватанига қайтарилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Уч нафар ўзбекистонлик Польша чегарасида автоҳалокатга учради