Фото: «Sada El balad»
Сўнгги икки ҳафта давомида Россияга шунчалик кўп санкция киритилдики, бу 2014 йилда Қрим қўшиб олинганидан бери киритилганларидан кўп: 22 февралга қадар Россияга қарши 2 754 та ҳар хил чеклов амал қилган бўлса, 22 февралдан сўнг киритилганлари сони — 2 778 та. Castellum маълумотларига кўра, бу рақам катталашиб бормоқда.
Ҳозир Россия — дунёнинг энг санкцияланган мамлакати: жами 5 532 та санкция.
Солиштириш учун: Куба — 208, Мянма — 510, Венесуэла — 651, Шимолий Корея — 2 077, Сурия — 2 608, Эрон — 3 616 та санкцияга эга.
2014 йилдан бери (22 февралдан кейингилари ҳам қўшилган) Россияга энг кўп санкция қўллаган мамлакат АҚШ — 1 194 та санкция. Канада — 908 та, Швейцария — 824 та, Европа Иттифоқи — 766 та санкция қўллаган.
Бевосита 2022 йилнинг 22 февралидан бери киритилган санкциялар: Швейцария — 568, Европа Иттифоқи — 518, Франция — 512, Канада — 454, Австралия — 413, АҚШ — 243.
Россияга қарши 22 февралдан бери киритилган санкцияларнинг 2 427 таси — жисмоний шахсларга, 343 таси компания ва ташкилотларга, 6 таси — кемаларга, 2 таси — самолётларга қўлланган чекловлар. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди