Фото: «Интерфакс»
Запороже АЭСдаги вазият тўлиқ Россия Миллий гвардияси назорати остига ўтди, станция ходимлари штат режимида ишламоқда, Украина объектини қўриқлаган ҳарбийлар қуролларини топширган ва улар уйларига жўнатиб юборилган. Бу ҳақда «Росгвардия» вакилига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
Унинг маълум қилишича, Украина Миллий гвардияси билан музокаралар ўтказилган бўлиб, унинг натижасида украинлар қуролларини топширган ва станция Россия кучлари назорати остига ўтган. 240 га яқин одам, жумладан, 50 нафар аёл қуролларини топширган ва жанговар ҳаракатларда иштирок этмаслик бўйича ҳужжатларни имзолаганларидан сўнг, станция ҳудудидан олиб чиқилган ва уйларига жўнатиб юборилган.
«Айни вақтда станция штат режимида ишламоқда, объект маъмурияти ўзининг функционал мажбуриятларини бажаряпти, зарур кириш назорати тўлиқ амалга оширилмоқда, станция Россия Миллий гвардияси томонидан тўлиқ назоратга олинган», — дейди ўзини Сергей дея таништирган «Росгвардия» полковниги.
4 мартга ўтар кечаси Украинанинг Энергодар шаҳри ўққа тутилиши оқибатида Европадаги энг йирик — Запороже атом электр станциясининг ўқув биносида ёнғин содир бўлди. Маълумотларга кўра, ёнғин 2 минг метр майдонни эгаллаган бўлиб, олов беш қаватли бинонинг юқори учта қаватини қамраб олган. Ёнғинни ўчиришда 40 дан ортиқ ўт ўчирувчи иштирок этган ва у маҳаллий вақт билан соат 06:20 да бартараф этилган. Ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар ҳақида маълумот йўқ. Ёнғин бошлангандан сўнг Украина президенти Владимир Зеленский тунда фавқулодда видеомурожаат йўллаб, Европани «уйғонишга» чақирган.
Россия Мудофаа вазирлиги АЭСдаги ҳолат бўйича ўз баёноти билан чиққанди. Идоранинг таъкидлашича, Запороже АЭС 28 февралдан буён Россия қўшинлари томонидан назорат қилинмоқда, 4 мартга ўтар кечаси эса «Украина қўпорувчи гуруҳи» ўқув-машғулот марказидан «Росгвардия» патрулига ўт очиб, бинони ёқиб юборган.
«Киев режимининг ядровий иншоотга провакация уюштиришидан мақсад Россияни радиоактив ифлосланиш манбасини яратишда айблашга уринишдир», — деган эди Мудофаа вазирлиги. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди