19:00 / 09.03.2022
3 188

15 апрель куни Россия дефолт бўлиши мумкин — Morgan Stanley

15 апрель куни Россия дефолт бўлиши мумкин — Morgan Stanley
Фото: The Принт
Morgan Stanley & Cо маълумотларига кўра, Россиянинг ташқи қарзларини тўлаш имконияти камайиб бормоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Бунга сабаб қилиб облигациялар нархи пасайгани, мамлакатда таназзул авжига чиққани ва АҚШ ва ғарб мамлакатларининг тинимсиз қўллаётган сакциялари кўрсатилган.

«Биз дефолтни энг мумкин бўлган сценарий деб ўйлаймиз. Дефолт бўлса, у одатдагидек бўлиши даргумон. Россия дефолтига энг мос таққослаш Венесуэла бўлиши мумкин» — дейди компания бўлимларидан бирининг глобал раҳбари Саймон Вейвер.

Дефолт 15 апрелда бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Бу Россия ҳукуматининг 2023 ва 2043 йилларда тўланиши керак бўлган доллар облигациялари бўйича купон тўловларига бўлган 30 кунлик имтиёзли даврнинг тугашини англатади.

Bloomberg томонидан тўпланган маълумотларга кўра, инвесторлар 2023 йилги облигацияларни АҚШ доллари бўйича 29 сент атрофида баҳоламоқда. Бу эса тархидаги энг паст даражадир.

JPMorgan Chase & Cо компанияси 7 март куни Россия облигацияларини ўзининг барча кўриб чиқиладиган индексларидан олиб ташлашини айтди. Бу эса мамлакат активларини глобал инвесторлардан янада изоляция қилади. Венесуэланинг доллар облигациялари ҳам 2019 йилда санкциялар савдони чеклаганидан кейин банкнинг бенчмарк индексларидан олиб ташланган эди.

Вейвернинг сўзларига кўра, Россия Венесуэлага ўхшаб бормоқда. Сабаби Россия ҳам санкциялар олиб ташлангандан кейингина кучга кирадиган муҳим нефть активларига эга. Агар облигациялар дефолт бўлса ва кредиторлар суд қарорини қабул қилса, Россиядан ташқарида музлатилган барча активларга, шу жумладан валюта захираларига кириш имконияти юқори хавф остида қолади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 15 апрель куни Россия дефолт бўлиши мумкин — Morgan Stanley