
Фото: «РИА Новости»
Бугун Туркиянинг Анталия шаҳрида Дмитрий Кулеба (Украина ТИВ) ва Сергей Лавров (Россия ТИВ) учрашди. Сўнгра ҳар икки вазир алоҳида матбуот анжумаларини ўтказди.
«Россия бошқа мамлакатларга ҳужум қилишни режалаштирганми?». «Бошқа мамлакатларга ҳужум қилиш режамиз йўқ. Украинага ҳам ҳужум қилмаганмиз. Украинада шунчаки... буни кўп тушунтирганмиз: Россия Федерациясининг хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳдид туғдирувчи вазият юзага келди», — деб жавоб берди ушбу саволга Лавров.
Эслатиб ўтамиз, бугунги музокараларда Украина ташқи ишлар вазири ўт очиш тўхтатилиши ҳақида ҳеч қанақа гап кетмаганини ва Лавров Мариупол аҳолисини эвакуация қилиш учун гуманитар коридорлар очишга ваъда бермаганини айтганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар