Фото: Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Россия армияси томонидан қамал қилинган Мариупол шаҳри кенгаши уруш бошланганидан буён шаҳар аҳолиси орасида 2187 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.
Кенгаш маълумотига кўра, сўнгги кунларда Мариуполга камида 22 марта ҳаво зарбалари берилиб, шаҳарга 100та бомба ташланган.
Кенгашдагилар тасдиқлашича, россиялик ҳарбийлар «аҳоли уйлари, одамлар кўп тўпланадиган жойларни нишонга олмоқда, болалар шифохоналарини вайрон қилиб, шаҳар инфратузилмасини буткул яксон этмоқда».
Маҳаллий расмийлар НАТОни Украина армиясига ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари етказиб бериш ҳамда Украина осмонини парвозлардан холи ҳудуд деб эълон қилишни сўраган.
Мамлакат ҳаво ҳудудини ёпишни сўраб Украина президенти Владимир Зеленский ҳам бир неча бор мурожаат қилганди. Ғарб давлатлари бунга рози бўлмаяпти - бундай қарор Россия билан тўғридан тўғри тўқнашув келтириб чиқариши мумкин. Россия ва Украина уруши «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркий давлатлар фейк ва дезинформацияга қарши биргаликда курашади
Жакартада "Имом Бухорий: Ўзбекистон ислом санъати" кўргазмаси очилди
Россиялик ҳарбийлар Киевга баллистик ракета билан ҳужум қилди
Илон Маск: “Европа давлатлари йўқ бўлиб кетиш хавфи остида”
Генерал Кирилловнинг қотиллик иши очилишида Ўзбекистон томони ҳам иштирок этади
Шавкат Мирзиёев россиялик генералнинг ўлими муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди
Германияда Рождество ярмаркасида теракт содир этилди
Маск Украинага ёрдам беришни АҚШнинг энг ёмон қарорларидан бири деб атади