Фото: «Коммерсантъ»
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётида иштирок этаётган чечен аскарлари орасида тушган видеосига изоҳ берди. Қодировнинг айтишича, видео Киев агломерацияси таркибига кирувчи Гостомел қишлоғидан олинган.
«Сизнинг разведкангиз оқсоқ... Видеода биз Гостомелдамиз. Ўтган куни сиздан тахминан 20 км узоқликда эдик», — деб ёзди Қодиров Telegram’да. Унинг сўзларига кўра, ҳозир Чеченистон хавфсизлик кучлари «янада яқинроқ келган».
«Қанча яқинлашганимизни тахмин қилингчи? Бир ишора келтираман: балки аллақачон Киевдадирмиз ва шунчаки керакли жамоани кутаётгандирмиз? Тайёргарлик учун бизга бир дақиқа кифоя», — дея қўшимча қилди у.
Аввалроқ Украина ОАВлари разведка маълумотларига таяниб, Қодиров Киев яқинида бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди.
Владимир Зеленский идораси раҳбари маслаҳатчиси Алексей Арестовичнинг айтишича, агар Чеченистон раҳбари ҳақиқатан ҳам шу ҳудудда бўлса, Украина қуролли кучлари уни йўқ қилади. «Нега энди ‘агар’? Видеони кўрмадингизми ёки эшигингизни тақиллатишим керакми?», — дея жавоб қайтарган Рамзан Қодиров.
Россия 24 февралдан бери Украинада президент Владимир Путиннинг буйруғи билан ҳарбий амалиёт ўтказмоқда. Шу фонда Москва ва Киев вакиллари ўртасида музокаралар олиб борилмоқда. Уларнинг навбатдаги раунди бугун, 14 март куни бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин