20:17 / 14.03.2022
1 022

Қозоғистонда нақд валютани мамлакатдан олиб чиқишга чеклов ўрнатилди

Қозоғистонда нақд валютани мамлакатдан олиб чиқишга чеклов ўрнатилди
Фото. Kartinken.net
Қозоғистон Республикаси президент Қосим-Жўмарт Тўқаев «Қозоғистон Республикаси молиявий барқарорлигини таъминлаш чоралари тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Тўқаевнинг фармонига биноан, Қозоғистон Республикаси миллий манфаатларини ҳимоялаш ва мамлакат молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида Қозоғистон Республикаси ҳудудидан қуйидагиларни олиб чиқиш тақиқланмоқда:

1. 10 минг АҚШ долларидан ошган нақд хорижий валюта ва (ёки) олиб чиқиш кунида Қозоғистон Республикаси Марказий банки курси бўйича ҳисобланганда 10 минг АҚШ доллари эквивалентидан зиёд бўлган хорижий валютадаги пул маблағлари;

2. Аффинирланган олтиндан 5, 10, 20, 50 ва 100 граммлик ёмбилар ва Қозоғистон миллий банки томонидан чиқарилган олтиндан тайёрланган ALTYN BARYS ва кумушдан тайёрланган KÚMIS BARYS инвестиция тангалари, шунингдек 100 граммдан ортиқ аффинирланган олтин.

«Миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ва молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида Қозоғистон Республикасидан эквиваленти 10 минг доллардан ортиқ бўлган нақд хорижий валютани олиб чиқиб кетиш тақиқланади», дейилади ҳужжатда.

Фармон расман эълон қилинган кун, яъни бугун — 14 мартдан кучга кирган.

Илгари Қозоғистон Марказий банки мамлакатга нақд валюта етказиш мураккаб геосиёсий вазият ва аҳолининг талаби ошгани сабабли қийинлашганини хабар берган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда нақд валютани мамлакатдан олиб чиқишга чеклов ўрнатилди