Украина ва Россия уруши туфайли дунёда халқаро парвозлар сони сезиларли даражада ошди. Бу Flightradar 24 маълумотларида қайд этилди.
Февраль ойи охирида Европа Иттифоқи Россия самолётлари учун киришни тақиқлади, Россия эса бунга жавобан 36 та мамлакат самолётлари учун ўз осмонини ёпди.
Натижада авиакомпаниялар янги йўлларни излашга мажбур бўлмоқда, бу эса парвоз вақтининг чўзилишига сабаб бўлмоқда.
Масалан, илгари Европа самолётида Хитойдан Парижга учиш учун 5,4 соат талаб этилган бўлса, ҳозир эса бу вақт 11 соатни ташкил қилмоқда:
Расм: Bloomberg
United авиакомпанияси эса АҚШдан Ҳиндистонга учишда Саудия Арабистони, Туркия, Туркманистон ва Тожикистон орқали ўтмоқда.
Дунёдаги энг узоқ давом этадиган парвозлардан бири бўлган Сидней—Дарвин—Лондон йўналиши эндиликда яна 60 дақиқага чўзилади.
Баъзи компаниялар, масалан, Финляндиянинг Finnair қўшимча 5-6 соат парвоз қилиб зарар кўришдан кўра бир нечта рейсини ёпишга қарор қилди.
Парвозлар давомийлигининг чўзилишидан ташқари авиачипталар нархи ҳам ошиб кетмоқда — айланма йўллардан фойдаланиш кўпроқ ёқилғи талаб этмоқда. Масалан, Лондондан Токиога парвоз қилиш Japan Airlines авиакомпаниясига энди 20 000 долларга қимматроққа тушмоқда.
Рейслар сонининг қисқариши ходимлар камайишига ҳам сабаб бўлмоқда. Бир нечта авиакомпаниялар баъзи экипажлар билан ишни вақтинча тўхтатишганини билдирган бўлса, юқорида таъкидланган Finnair компанияси 180 нафаргача бўлган учувчини ва 380 нафар борт кузатувчисини ишдан бўшатишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон учун нима ўзгаради?
Ўзбекистон Россия ва Украина ўртасидаги воқеалар бўйича нейтрал позицияда бўлганлиги сабаб, Uzbekistan Airways компанияси учун ҳам Россия, ҳам Европа Иттифоқи осмонлари очиқдир.
Бироқ ўзбекистонлик саёҳатчилар учун Европа ёки Россия авиакомпаниялари орқали бошқа мамлакатларга учишда баъзи муаммолар юзага келиши мумкин.
Масалан, олдинлари Москвага учиб, у ердан Европага парвоз қилиш мумкин бўлган бўлса, ҳозирда бу қийинлашган. Бунинг учун эндиликда Истанбул, Дубай ёки Европа ва Осиё ўртасида жойлашган бошқа шаҳар орқали парвозларни амалга оширишга тўғри келади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”