date
views 1 491

Зеленский Украинада солиқ ислоҳоти амалга оширилишини маълум қилди

Зеленский Украинада солиқ ислоҳоти амалга оширилишини маълум қилди
Украина Вазирлар Маҳкамаси хавфсиз жойларда бизнес фаолияти ва одамларнинг бандлигини таъминлашда мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватловчи қарор лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский ўз мурожаатида маълум қилди.

«Биринчи навбатда солиқ ислоҳотини бошлаймиз: ҚҚС ва даромад солиғи ўрнига айланма маблағнинг 2 фоизли ставкасини ва соддалаштирилган бухгалтерия ҳисобини берамиз. Кичик бизнес учун — бу биринчи ва иккинчи гуруҳ якка тартибдаги тадбиркорларга ягона солиқни ихтиёрий равишда тўлашни тақдим этамиз. Яъни имконингиз бўлса — тўланг, бўлмаса — муаммо йўқ», — дейди давлат раҳбари 14 март кунги мурожаатида.

Зеленский бизнесни максимал даражада дерегуляция (жамоатчилик билан муносабатларнинг маълум бир соҳасида давлат томонидан тартибга солишни бекор қилиш ёки қисқартириш) қилишнинг иккинчи асосий талабини ҳам келтириб ўтган.

«Барча бемалол ишлай олиши, шаҳарлар жонланиши, жанговар ҳаракатлар бўлмаётган барча жойда ҳаёт давом этиши учун барча турдаги бизнесларга текширувларни бекор қиламиз. Шарт фақат битта — ўз бизнесингизни Украина қонунчилиги доирасида нормал юритилиши таъминлайсиз», — дейди Украина президенти.

Шунингдек, Зеленский бу солиқ ислоҳотининг дастлабки икки қадами эканини таъкидлаган. «Давом бор», — дея қўшимча қилган Украина етакчиси.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский Украинада солиқ ислоҳоти амалга оширилишини маълум қилди