Фото: «РИА Новости»
Украина атрофидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишнинг иложи бўлмади, чунки буни Ғарб хоҳламади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров «РБК»га берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Бу умуман Украина ҳақида эмас. Тўғрироғи, Украина эмас, балки жаҳон ҳуқуқий тартиби ҳақида. АҚШ бутун Европани эгаллаб олган. Бу замонавий тарихнинг энг муҳим даври. Бу дунё тартибини қай йўсинда ўрнатиш учун курашни акс эттиради», — деди Лавров.
Вазирнинг сўзларига кўра, Ғарб давлатлари «муайян қоидаларга асосланган дунё тартиби» атамасини ўйлаб топишган. «Бу қоидалар тор доирада ёзилган. Бунга параллел равишда тор доирадаги, норасмий тузилмалар яратилди. Гуманитар қонун ва БМТнинг махсус агентлиги бор. Европа Иттифоқида эса бундай масалалар бўйича махсус ҳамкорлик яратилди, у ерда қарорлар жаҳон ҳамжамиятини ҳисобга олмасдан қабул қилинади», — таъкидлади у.
«Сиз нима учун тинч йўл билан ҳал қилиб бўлмади, деб сўрадингиз. Биз муаммони тинч йўл билан ҳал қилишни кўп йиллар давомида таклиф қилиб келаётгандик», — деди Лавров.
2021 йилнинг декабрь ойида Россия АҚШ ва НАТОга хавфсизлик кафолатлари бўйича таклифлар киритган эди. Унда Москва саккиз бандни амалга оширишни талаб қилган: жумладан булар бир-бирининг хавфсизлигига зарар етказмаслик, бошқа давлатлардан қуролли ҳужумга тайёргарлик кўриш мақсадида фойдаланмаслик, НАТОни шарққа томон кенгайтирмаслик, НАТОнинг собиқ СССР мамлакатларида базалар ташкил этишига йўл қўймаслик, қуролли кучларни бир чизиқда жойлаштирмаслик, мамлакатларнинг ўрта ва қисқа масофали ракеталарини, шунингдек, ядро қуролларини миллий ҳудуддан ташқарида жойлаштирмаслик кабиларни ўз ичига олади.
Москванинг таъкидлашича, НАТО ва АҚШ Россиянинг таклифларини эътиборсиз қолдирган.
24 февраль куни эса Россия президенти Владимир Путин Донбассдаги маҳаллий аҳолини «геноцид»дан қутқариш мақсадида махсус операция бошланганини эълон қилди.
Украинадаги вазият, Тинч йўл билан, Лавров, Ғарб давлатлари Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди