date
views 2 045

Лавров: АҚШ сиёсати дунёни доллардан воз кечишга мажбурламоқда

Лавров: АҚШ сиёсати дунёни доллардан воз кечишга мажбурламоқда
Дунё иқтисодиётида долларнинг роли Вашингтоннинг сиёсати туфайли тушиб боради. Унга бўлган ишонч сусаймоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.

Ғарб матбуотида хабарлар чоп қилинмоқда, жумладан, немис матбуотида. Уларни кеча, бугун кўрдим. Кўпчилик долларда савдо қилишимиз керакми деб ўйланишмоқда”, - деди Лавров.

Россия ТИВ раҳбари ҳозир кўп мамлакатлар савдо операцияларини юанда олиб бориш устида бош қотиришаётганини эслатди. Лавровнинг сўзларига кўра, Америка долларидан воз кечиш жараёни бошланган ва уни энди тўхтатиб бўлмайди. У доллар қулаши ва бу валютага бўлган ишонч сезиларли сусайишини тахмин қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лавров: АҚШ сиёсати дунёни доллардан воз кечишга мажбурламоқда