date
views 1 785

Ҳуқуқ фаоллари Украинадан россиялик асирларни намойиш этмасликни сўради

Ҳуқуқ фаоллари Украинадан россиялик асирларни намойиш этмасликни сўради
Фото: Marcus Yam / Los Angeles Times
Ҳуқуқ фаоллари бу ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги Женева конвенциясига зид эканини айтишган. Хусусан, уларнинг ҳақоратлар ёки омма эътиборидан ҳимояланиш ҳуқуқи бузилаётгани таъкидланган.

Human Rights Watch халқаро ташкилоти Украина раҳбариятига мурожаат қилиб, россиялик асирлар ва уларнинг шахсий маълумотлари акс этган видеоларни намойиш этмаслик ва тарқатмасликни сўради.

Ҳуқуқ фаолларининг қайд этишича, россиялик ҳарбий хизматчилар босим остида ўз номларини очиқлаши, ҳужжатларини кўрсатиши, ўз қисмлари номерларини айтиши, шунингдек бошқа шахсий маълумотларини бериши, хусусан, ўзи яшайдиган манзил ва ота-онаси манзилларини маълум қилиши акс этган видеолар доимий равишда Украина қуролли кучлари ва мудофаа вазирлигининг юз минглаб кишилар обуна бўлган саҳифаларида эълон қилиб борилмоқда.

Ташкилот 10 март куниёқ шундай талаб билан Украина ҳукуматига мурожаат қилгани, аммо ҳозиргача жавоб бўлмаганини қайд этган.

HRW ҳарбий асирларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги Женева конвенцияси уларга ҳар қандай шароитда ҳам инсоний муносабатда бўлишни, шунингдек, қўрқитиш, ҳақорат ва жамоатчилик эътиборидан ҳимоялашни, сўроқ жараёни ва уларнинг ҳар қандай шахсий маълумотларини эълон қилишни тақиқлашни талаб этишини эслатган.

HRW ижтимоий тармоқлар маъмуриятларини ҳам Женева конвенциясини бузувчи контентларнинг тарқатилиши олдини олиш учун ўз сиёсатини ўзгартиришга чақирган.

Қайд этиш керакки, уруш бошланганидан буён Украина томони россиялик ҳарбийлар сўроқ қилиниши акс этган ўнлаб видеоларни намойиш этди. Айрим ҳолларда улардан Украинага шон-шараф тилаш талаб этилган. Бундан ташқари, ҳарбий асирлар иштирокида камида икки бор матбуот анжумани ўтказилди, бу тадбирларда асирлар ўзлари жалб этилган ҳаракатлар оқибатларини тасаввур қилишмагани ҳақида гапиришган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳуқуқ фаоллари Украинадан россиялик асирларни намойиш этмасликни сўради