21:53 / 18.03.2022
3 245

Мелитополь мэри Россия ҳарбийларининг қўлида асирликдаги вақти ҳақида гапирди

Мелитополь мэри Россия ҳарбийларининг қўлида асирликдаги вақти ҳақида гапирди
Иван Федоров
Фото: «Портал акцент»

Россия хавфсизлик кучлари томонидан ўғирлаб кетилган ва 16 март куни асирлар алмашинуви натижасида қўйиб юборилган Украинанинг Мелитополь шаҳри мэри Иван Федоров «Настояшее время» нашрига берган интервьюсида асирликда ўтказган вақтлари ҳақида гапириб берди.

Федоровнинг сўзларига кўра, уни шаҳар полиция бошқармасининг тергов изоляторида сақлашган. Россия кучлари, у ерга хусусан, ҳибсга олинган намойишчилар, қўпорувчиликда гумон қилинаётганларни олиб келарди. Мэрга нисбатан ҳеч қандай куч ишлатилмаган, аммо у бошқа маҳбусларнинг чинқириқларини эшитган.

Федоровнинг сўзларига кўра, унга ишдан бўшаш тўғрисида, «қандайдир депутатларни тайинлаш, қандайдир вазифаларни бажариш» тўғрисидаги ҳужжатларни имзолашга мажбур қилинган. У юридик аҳамиятга эга бўлмаган бир қатор ҳужжатларни имзолагани ва шу туфайли «соғ қолганини» айтди.

- "Бу одамлар мутлақо саводсиз, улар Украина қонунчилигини тушунмайди — мэр қалам теккизгани билан ишдан бўшата олмайди, истеъфони шаҳар кенгаши депутатлари қабул қилиши керак. Улар шаҳар мэри депутат тайинлай олмаслигини тушунмайди, бунинг учун шаҳар кенгаши депутатлари овоз бериши керак. Шундан сўнг улар жамоага Россия байроқлари остида ва қандайдир мэр вазифасини бажарувчи билан ишлашни давом эттириши ҳақида кўрсатма беришимни хоҳлади. Кейин коммунал хизматларга ишини давом эттириши ҳақида кўрсатма беришимни сўради".

Федоровнинг сўзларига кўра, асирдаги россияликлар билан унинг алмашинуви иккинчи уринишда ва Запороже вилоятининг Василевский туманидаги демаркация чизиғида содир бўлган.

- "Бу жуда ҳаяжонли эди, чунки алмашинув бўйича иккинчи уриниш эди. Биринчи уриниш муваффақиятсиз бўлган. Россия ҳарбийлари мамлакатим мени олиб кетишни хоҳламаганини айтган ва мени камерага қайтариб юборишганди. Ишонинг, бу жуда қийин синов, улар сизни бошингизда сумкангиз билан етти соат давомида олиб юради — қаердасиз, қаерга кетяпсиз тушунмайсиз, энг ёмони сизни олиб кетаётганларга мутлақо ишонмайсиз".

Иван Федоров 9 март куни ўғирлаб кетилган. У ғойиб бўлгандан сўнг дарҳол Донецк ва Луганскда уни терроризмни қўллаб-қувватлашда айблашаётгани ҳақида гапирилди; у Луганскга олиб келингани тўғрисида маълумот бор эди. Унинг йўқлигида россияпараст «Мухолифат блоки»дан маҳаллий депутат Галина Данилченко шаҳар раҳбари вазифасини бажарувчи этиб эълон қилинди. Украина ҳукумати уни давлатга хиёнатда айблади.

Мелитополь мэри, Ўғирлаб кетилган, Россия ҳарбийлари, Иван Федоров, Асирлар алмашинуви Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мелитополь мэри Россия ҳарбийларининг қўлида асирликдаги вақти ҳақида гапирди