22:56 / 21.03.2022
2 098

Халифанинг яҳудий астрономи

Халифанинг яҳудий астрономи
Абу Тоййиб Санад ибн Али ал-Яҳудий (тахминан 864 йилда вафот этган) 8-асрда яшаган ироқлик яҳудий астрономи, таржимон, математик ва аббосийлар халифаси Маъмун саройида муҳандис бўлиб хизмат қилган. Кейинчалик исломни қабул қилган Санаднинг отаси яҳудий астрономи бўлиб, Бағдодда яшаб ижод қилган.

У «Зижус Синдҳинд»ни таржима қилган ва таҳрир қилгани маълум. «Зижус Синдҳинд» мусулмон оламида тақдим этилган биринчи астрономик жадвал эди. Математик сифатида Санад ибн Али ал-Хоразмийнинг ҳамкасби эди ва Ёқуб ибн Тариқ билан яқиндан ҳамкорлик қилган. Улар биргаликда Ер ва бошқа астрономик жисмларнинг диаметрини ҳисоблаб чиқишган. У «Китоб алжабр ва-л-муқобала»га ҳам шарҳ ёзиб, ал-Хоразмий ижодини исботлашга ёрдам берган. Араб рақамлари учун ўнлик ёзувни Санад ибн Али киритган.

Ибн Абу Усайбиянинг ёзишича: Бану Мусонинг укалари касбий ҳасад туфайли уни Аббосий халифаси Мутаваккилнинг пойтахти Самаррадан узоқлаштириб, Санад ибн Алини Бағдодга жўнатишди. Бану Мусонинг укалари Жаъфар ва Аҳмад катта канал қазиш ишини Ал-Фарғонийга топширишди. Улар шу тариқа энг яхши муҳандис Санад ибн Алига эътибор бермадилар. Ал-Фарғоний каналнинг бошланиш ерини чуқурроқ қилгани сабабли сув Ал-Жафариянинг янги гарнизонига етиб бормади, деган гаплар чиқди.

Бу хабар Мутаваккилни қаттиқ ғазаблантирди, Бану Мусонинг икки укаси Санад ибн Алининг ўз жонини хатарга қўйиб ал-Фарғонийнинг ҳисоб-китобларининг тўғрилигини тасдиқлашга тайёрлиги туфайлигина оғир жазодан қутулиб қолди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Халифанинг яҳудий астрономи