
Фото: Depositphotos
Апрелда IT-мутахассислар эмиграциясининг «иккинчи тўлқини доирасида» Россияни 70-100 минг киши тарк этиши мумкин, деб тахмин қилди Россия электрон коммуникациялар ассоциацияси.
Қайд этилишича, биринчи тўлқинда 50-70 минг атрофида “айтичи”лар мамлакатдан чиқиб кетган.
Аввалроқ InfoWatch гуруҳи раҳбари Наталья Касперская феврал охири-март бошларида Россияни кўплаб IT-мутахассислар тарк этганини айтганди.
Россия бош вазири ўринбосари Дмитрий Чернишенко мамлакат рақамлаштириш вазирлигига IT-мутахассисларни қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар киритиш топшириғини берган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар