
Фото: Shutterstock
Путиннинг Россия «дўст бўлмаган» мамлакатлар билан газ учун ҳисоб-китобни рублда амалга оширишини эълон қилганидан сўнг Европада газ нархи кескин ошди, деб хабар берди «Форбс».
Хабарда айтилишича, минг куб метр газ нархи 1353 долларгача ёки 1 Мвт-с учун 118 еврогача кўтарилган. Бу 22 март кунги нархдан 20 фоизга ортиқ.
Қайд этилишича, Россия президентининг баёнотидан сўнг нарх 10 дақиқа ичида 10 еврога ошган. Кейинроқ нарх 116,4 еврога тушган.
Brent русумидаги нефт нархи ҳам кўтарилган. Май фючерси учун бир баррел нефт нархи 4,3 фоизга ошиб, 120,5 долларни ташкил этган.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин «дўст бўлмаган» мамлакатларга газ рублда сотилишини айтганди. Унинг сўзларига кўра, Россия «ҳисоб-китобларда ўзини оқламаган барча валюталардан фойдаланишдан воз кечади». «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар