Фото: «URA.ru»
Оқ уй норасмий равишда «Йўлбарс» деб номланган гуруҳ тузди, у Россия томонидан оммавий қирғин қуроллари (кимёвий, биологик ёки ядровий) қўлланган тақдирда, АҚШ ва унинг иттифоқчилари берадиган жавоб режасини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда манбаларига таяниб, The New York Times хабар берди.
Шу билан бирга, АҚШ расмийлари Россиянинг ядро қуролидан фойдаланиши хавфини паст деб баҳоламоқда.
«Йўлбарс» гуруҳи шунингдек, Украинага юборилаётган қурол-яроғ карвонларини тўхтатиш ва урушни Молдова ҳамда Грузия ҳудудига ёйиш мақсадида Россиянинг НАТО мамлакатларига бостириб кириши сценарийларини кўриб чиқмоқда. Бундан ташқари, гуруҳ аъзолари қайси ҳолатда НАТО Украинага қўшин юбориши мумкинлигини ҳам ўйламоқда.
«Йўлбарс» гуруҳи АҚШ президенти Жо Байденнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан буйруғи билан 28 февраль куни ташкил этилган. Унинг таркибига миллий хавфсизлик соҳасида фаолият юритувчи мансабдор шахслар киради. Улар ҳафтада уч марта шахсий учрашувлар ўтказади.
«Йўлбарс» гуруҳи билан бир қаторда Оқ уйда яна битта гуруҳ фаолият юритмоқда. У Россия президенти урушга киришишга қарор қилган тақдирда, АҚШнинг геосиёсий позициясини мустаҳкамлаш йўлларини кўриб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 27 февраль куни Россия президенти Владимир Путин тийиб турувчи кучларни махсус тайёргарлик режимига ўтказиш бўйича кўрсатма берди. Бу жумладан ядровий кучларни англатади. Путин ушбу қарорни НАТОдаги етакчи давлатларнинг юқори мансабдор шахслари «Россияга қарши тажовузкор баёнотлар янграшига йўл қўяётгани» билан изоҳлаган.
22 март куни Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков CNN телеканалига берган интервьюсида мамлакат мавжудлигига таҳдид туғилган тақдирда Россия ядро қуролидан фойдаланиши мумкинлигини инкор этмади. Песковнинг таъкидлашича, бундай асос Россия миллий хавфсизлиги концепциясида белгилаб қўйилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди