07:30 / 25.03.2022
1 729

«Катта еттилик» ва ЕИ Россияга қарши янги санкциялар киритишга келишиб олди

«Катта еттилик» ва ЕИ Россияга қарши янги санкциялар киритишга келишиб олди
Фото: Doug Mills/The New York Times via AP, Pool
«Катта еттилик» мамлакатлари ва Евроиттифоқ Россияга қарши янги санкциялар тўплами борасида келишиб олди, деб хабар берди «Евроньюс».

Хабарда айтилишича, АҚШ Россия Давлат думаси депутатлари ҳамда қатор йирик мудофаа ва молия ташкилотлари раҳбарларини қора рўйхатга киритишини эълон қилди. Бундан ташқари, Россия марказий банкига алоқадор бўлган олтин билан боғлиқ ҳар қандай келишувларга нисбатан санкция қўлланилади.

Лондон ҳам ўнлаб шахслар ва ташкилотларни қора рўйхатга киритди.

«Катта еттилик» ва Евроиттифоқ етакчилари Россияга қарши санкцияларнинг бузилиши ҳолатлари бўйича маълумот алмашишга ҳам келишиб олди.

Россия ташқи ишлар вазирлиги бу чораларни «иқтисодий уруш» деб атади. Москванинг билдиришича, Америка санкциялари Россия ва АҚШ муносабатларини бутунлай йўққа чиқариши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Катта еттилик» ва ЕИ Россияга қарши янги санкциялар киритишга келишиб олди