Фото: Reuters
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Жоржия штатида ўз тарафдорлари олдидаги чиқишида амалдаги президент Жо Байденнинг сиёсатини танқид қилди. Трампнинг нутқи акс этган видеони Newsmax медиа компанияси Twitter’да эълон қилди.
Собиқ давлат раҳбарининг сўзларига кўра, «Америка тарихидаги энг ёмон беш нафар президент бирлашганда ҳам Жо Байден атиги 15 ой ичида етказган зарарни келтирмаган бўларди». Трамп амалдаги президентни «бир йилдан кўпроқ вақт ичида Америка орзусини ўлдиришга, том маънода ўлдиришга» муваффақ бўлганликда айблади.
Журналист ва ёзувчи Уильям Сафире томонидан «Сиёсий луғат»да таърифланганидек, Америка орзуси — мамлакат асосчиларини илҳомлантирган эркинлик ёки имконият идеали; халқнинг буюк умидларининг тимсолидир.
Шу билан бирга, Трамп тарафдорларини «умидни йўқотмасликка» чақирди ҳамда «тўғри раҳбарият билан Америка ҳар қачонгидан ҳам катта, кучли ва қудратли бўлади», деб ваъда берди. У 2024 йилги президентлик сайловларида ўз номзодини қўйиш нияти бор ёки йўқлигига аниқлик киритмади, бироқ республикачиларни 2022 йилнинг кузида бўлиб ўтадиган сайловларда АҚШ Конгрессининг иккала палатасини назоратга олишга чақирди.
Собиқ президент Байденни Украинадаги кескинлашувда яна айблаб, «мен бунга йўл қўймаган бўлардим», деди. Ўтган ҳафта Трамп Байден Россиянинг ядро қуролидан қўрқишини, шунинг учун Украина атрофидаги вазиятда Россияга ҳужум қилишдан қочаётганини айтганди.
Ундан аввал Трамп Украинада ҳарбий операциялар бошланганидан ҳайратда қолганини тан олганди. У Россия қўшинларининг Украина чегарасига жойлаштирилишини музокаралар ўтказишнинг «қаттиқ, бироқ ақлли» усули деб ўйлаган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Самарқандда вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланди
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш