
Украинада уруш бошланганига бир ойдан ошди. Украина март ойи бошида Россия қўшинлари назоратига ўтган Суми вилоятидаги Тростянец шаҳри озод этилгани ҳақида хабар қилди. Шу билан бирга, рус ҳарбийлари Славутич шаҳрини эгаллаб олди — шаҳар Чернобил АЭСдаги авариядан кейин станциянинг эвакуация қилинган ходимлари учун 1986 йилда қурилганди.
Владимир Зеленский ракета зарбасининг аниқ координаталарини акс эттирган фото ва видеоларни чоп этишни тақиқловчи қонунини имзолади. Айни шу вақтда Львов ракетадан ўққа тутилди. Meduza 26 март, урушнинг ўттиз биринчи кунида жанговар ҳаракатлар зонасидан олинган асосий фотосуратларни жамлади.

Украинанинг Харьков вилояти, Изюмский тумани, Тополское қишлоғи яқинидаги ўрмон камарида турган танклар ва бошқа оғир техникалар. Вилоятдаги учинчи йирик шаҳар — Изюм учун шиддатли жанглар бўлиб ўтди, 24 март куни Россия Мудофаа вазирлиги шаҳарни эгаллаганини эълон қилди.
Фото: Maxar Technologies

Мариупол аҳолиси вайрон бўлган уй яқинидаги скамейкада.
Фото: Reuters

Мариуполлик қочқинлар машинаси. Запорожьега бориш учун улар рус қўшинлари томонидан қўлга олинган Бердянск орқали ўтиши керак.
Фото: «Грати»

Чамадонда кучукчаларини олиб кетаётган ирпинлик қочқин
Фото: AP Photo

Ирпинлик қочқинлар билан ишлайдиган украиналик полициячининг эмоцияси.
Фото: AP Photo

Кўнгиллилар отишмалардан яшириниб, метрони бошпана қилган Киев аҳолиси учун овқат тайёрламоқда. Урушнинг бошиданоқ минглаб киевликлар метро станциялари ва вагонларида тунамоқда.
Фото: Sopa Images

Кўнгиллилар Киевдаги рамзий аҳамиятга эга ҳайкални қум қоплари билан бекитмоқда.
Фото: Reuters

Одессанинг «Перрон Но 7» жазз клуби мусиқачилари балконда ўткинчиларга мусиқа чалиб бермоқда
Фото: AFP

Одесса пляжида ўрнатилган «Эҳтиёт бўлинг, миналар» ёзувли белги
Фото: Reuters

Одесса миллий академик опера ва балет театри яқинидаги баррикадалар. Бино шаҳар рамзларидан бири ҳисобланади
Фото: EPA

Беш ёшли Миша Николаевдаги касалхонанинг ертўласида китоб ўқимоқда. Рус қўшинлари томонидан ўққа тутишлар пайтида Мишанинг онаси ҳалок бўлди, ўзи эса яраланди.
Фото: AFP

Харьков четидаги оммавий қабрлар устида исмлар ёзилган тахтачалар. Бу ердаги одамлар асосан, табиий сабаблар билан вафот этган — аммо уларни анъанавий тарзда дафн қиладиган ҳеч ким йўқ эди.
Фото: AP Photo

Львов аҳолиси ҳаво тревогасининг сиренаси чалинаётган пайтда бомба бошпанасига тушиб кетмоқда
Фото: Getty Images

Львов аҳолиси бомба бошпанасида ҳаво тревогасини ўтказмоқда. 26 март куни рус қўшинлари шаҳарга ракеталар билан зарба берди.
Фото: AP Photo

Россиянинг Львовга қилган ракета ҳужуми оқибатидаги ёнғинлардан аланга ва тутун кўтарилмоқда
Фото: AFP «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар