Қирғизистон «Ҳизб ут-Таҳрир» экстремистик ташкилоти етакчисини Ўзбекистонга экстрадиция қилди

Фото: Қирғизистон Давлат хавфсизлик миллий қўмитаси
Қирғизистонда диний-экстремистик ва террористик гуруҳларга қарши ўтказилган тадбирда «Ҳизб ут-Таҳрир» гуруҳи етакчиси қўлга олинди. У Қирғизистоннинг жанубий вилоятларида яширин экстремистик тармоқни ташкиллаштирган, деб хабар беради «24.kg».
Қирғизистон Давлат хавфсизлик миллий қўмитаси маълумотларига кўра, қўлга олинган Ш.И. ташкилотнинг Ўзбекистондаги бўлинмаси раҳбари ҳисобланади. У Қирғизистоннинг жанубий вилоятлари ва Ўзбекистоннинг чегарадош вилоятларида фаолияти тақиқланган ташкилот тузилмаларини яратиш ва мустаҳкамлаш бўйича ўзининг ҳамфикрлари билан яширин фаолият олиб борган.
Судгача бўлган тезкор-суриштирув тадбирлари давомида ушбу эркак 10 йилдан ортиқ вақтдан бери Ўзбекистонда расман қидирувда экани ва Қирғизистонга яширинишга урингани аниқланган. Қирғизистон Давлат хавфсизлик миллий қўмитаси уни Ўзбекистонга экстрадиция қилган.

Изоҳлар 0
…