13:53 / 31.03.2022
3 598

Эксперт: Россия чекинди...

Эксперт: Россия чекинди...
Фото: РИА «Новости»
Россия президенти Владимир Путин жорий йил 1 апрелдан «дўст бўлмаган давлатлар»га табиий газ рублда сотилиши ҳақида баёнот берган ва ҳукуматга бу борада янги тартиб ишлаб чиқишни топширган эди.

Аммо Россия раҳбарининг талабига қарамай, Европа ширкатлари табиий газ учун евро ёки долларда ҳақ тўлашда давом этади. Бу ҳақда Германия ҳукумати расмий вакили Штеффен Ҳебештрайт маълум қилди.

Германия канцлери Олаф Шольц ҳамда Владимир Путин ўртасидаги телефон мулоқотидан кейин шундай қарорга келинган. Расмий Москва табиий газ учун тўловларни санкцияга тушмаган «Газпромбанк»ка ўтказишни сўраган.

Иқтисодий таҳлилчи ва блогер Отабек Бакиров бу ҳодисани «Россиянинг чекиниши» ўлароқ баҳолаган.

«Аввалбошдан прогноз қилганимиздек, газ учун рублда ҳақ талаб қилиниши ички аудитория учун мўлжалланган шовқин ва абсурддан бошқа нарса эмас эди. Агар бу юз берганида ҳам Россия ўзини ўзи жазолаган бўларди», – деб ёзади эксперт.

BBC рус хизматининг иқтисодиёт бўлими муҳаррири Ольга Шамина ҳам табиий газ ҳақини рублда олиш қарори хато бўлганини қайд этади. Чунки Европа мамлакатлари, гарчи ўзи оғир аҳволда қолса-да, мазкур талаб ортидан Россия энергия манбаларидан воз кечиши ёки энг камида табиий газ учун махсус солиқ жорий этиши мумкин эди.

Россия Украинага бостириб киргач, Ғарб мамлакатлари мисли кўрилмаган молиявий санкциялар жорий этди, жумладан, Россия марказий банкининг валюта захиралари музлатиб қўйилди. Оқибатда рубль кескин қадрсизланди. Кремль санкцияларга жавобан «дўст бўлмаган давлатлар»га табиий газни рублда сотишга қарор қилди. Аммо илк кунларданоқ «Катта еттилик» давлатлари рублда тўлов қилиш талабини рад этган эди.

Эслатиб ўтамиз, Россия ҳукумати тузган «дўст бўлмаган давлатлар» рўйхатига барча ЕИ мамлакатлари, шунингдек, АҚШ, Австралия, Буюк Британия, Исландия, Канада, Норвегия, Жанубий Корея, Сингапур, Швейцария, Янги Зеландия, Япония каби давлатлар киритилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эксперт: Россия чекинди...