23:59 / 31.03.2022
2 097

Россия иқтисодиёти мисли кўрилмаган санкциялар шароитида қандай яшаяпти?

Россия иқтисодиёти мисли кўрилмаган санкциялар шароитида қандай яшаяпти?
The Economist Россия иқтисодиёти мисли кўрилмаган санкциялар шароитида қандай яшаётгани ҳақида гапирди.

Россиянинг Украинага бостириб киришига жавобан Ғарб иқтисодий уруш очди. Америка Россиянинг кенг турдаги товарлари савдосига тақиқ қўйди; йирик компаниялар мамлакатни кетма-кет тарк этишди; бир қатор давлатлар бир бўлиб Марказий банк халқаро заҳираларининг 60 фоизини музлатиб қўйди.

Мақсад — президент Владимир Путиннинг тажовузкорлигини жазолаш орқали Россия иқтисодиётини ўз-ўзидан инқирозга юз туттириш эди.

Босқиндан кейинги бир ҳафта ичида рубль долларга нисбатан учдан бир қисмга тушиб кетди, кўплаб россия компанияларининг акциялари нархи тушиб кетди.

Ғарб стратегияси режа бўйича кетяптими?
Россия бозорларидаги тартибсизлик босилган кўринади. Рубль март ойи бошида қулаганидан бери энди ўсишни ва урушдан аввалги ҳолатига қайтишни бошлади.

Россия акцияларининг асосий кўрсаткичи учдан бир қисмга тушди, бироқ ўшандан бери йўқотишларнинг бир қисми қопланди.

Ҳукумат ва аксарият компаниялар облигацияларни чет эл валютасида тўламоқда. Натижада қарийб 3 трлн рубль (31 млрд доллар) олиб қўйилган, Россия банкларига босим қўллаш ҳаракатлари тўхтатилди, россияликлар ҳам ўз нақд пулларининг катта қисмини ҳисоб рақамларига қайтаришни бошлашди.

Бир қатор сиёсий чоралар бозор барқарорлашувида ёрдам берди. Уларнинг баъзи бирлари одатий равишда отказилади.

Марказий банк аҳолининг даромадларини Россия активларини сақлашга ундаган ҳолда, фоиз ставкаларини 9,5 фоиздан 20 фоизгача кўтарди.
Ҳукумат экспортчиларга даромадларининг 80 фоизини рублга конвертация қилишга фармон берди.

Москва фонд биржасидаги савдо, Марказий банк таъбири билан айтганда «келишса» бўладиганга айланди. Қисқа савдо-сотиқ тақиқланди, мамлакат фуқароси бўлмаган шахслар эса акцияларни 1 апрелагча сотишдан чекланди.

Бироқ реал иқтисодиёт қайсидир маънода молиявий иқтисодиётнинг кўзгудаги акси ҳисобланади: у биринчи кўринганидан кўра жонлироқ.

Истеъмол нархларининг ҳар ҳафталик кўрсатгичига кўра, улар март ойи бошидан бери 5 фоиздан кўпроқ ошган.

Кўплаб хориж фирмалари мамлакатдан кетди, маҳсулот таъминотини қисқартирди, валюта қадрсизланиши ва санкциялар импорт харажатларини янада оширди.

Аммо ҳамма нарса ҳам кескин қимматлашмайди. Асосан мамлакат ичида ишлаб чиқариладиган спиртли ичимликлар урушгача бўлган нархдан бироз ошган.

Бензин ҳам деярли ўша нархда. Ва бу ҳали бошланиши, иқтисодиой фаолликнинг катта зиён кўриши бўйича белгилар ҳозирча кам.

Бадавлат мамлакатлар таҳлилий марказининг OECD маълумотларига асосланиб қилган баҳосига кўра, Россия ЯИМ 26 мартгача бир ҳафта ичида ўтган йилга нисбатан тахминан 5 фоизга ошган.

Электр энергия истеъмоли ва темир йўлга товарларни юклаш каби бошқа «реал вақт» маълумотлари ўз даражасида сақланиб қолган.

Россиянинг энг йирик кредитори бўлмиш «Сбербанк» томонидан эълон қилинган харажатлар бўйича бошқа маълумотлар ўтган йилга нисбатан бироз ўсган.

Қисман, бу одамларнинг нархлар ошишидан олдин захира йиғиши билан изоҳланади: айниқса маиший техника харажатлари юқори.
Бироқ хизматлар бўйича харажатлар оз миқдорда пасайди ва пандемия давридагидан кўра яхшироқ жонланди.

Россия ўзининг рецессияга учрашига ҳанузгача ишонадиганга ўхшайди. Аммо кўплаб иқтисодчилар тахмин қилганидек, у чиндан ҳам инқирозга учрайдими?

Иқтисодчиларнинг тахминларига кўра, ЯИМнинг 10-15 фоизга тушиб кетиши уч омилга боғлиқ.

Биринчиси – оддий халқ уруш чўзилиб кетишидан хавотирга тушиб, 2014 йил Россия Қримни босиб олганидаги каби ўз харажатларини камайтиришни бошлайдими?

Иккинчиси – ишлаб чиқариш охир-оқибатда тўхтаб қолмайдими, зеро санкциялар Ғарбнинг импорт товарлари киришига тўсқинлик қилади. Айниқса, авиация сектори, шунингдек автомобиль саноати ҳам заиф коринади. Ваҳоланки, совет пайтида яратилган кўплаб йирик корхоналар импортсиз ишлашга ўрганиб қолган.

Агарда қайсидир иқтисодиёт дунёдан узилган ҳолда ҳам ўзини бемалол тутиб оладиган бўлса, бу Россия иқтисодиёти бўлади.

Учинчи ва энг муҳим омил Россия қазилма ёқилғиси экспорти билан боғлиқ. Россияга қарши қўлланилаётган санкциялар сони жуда кўп бўлишига қарамай, у ҳали ҳам чет эллик харидорларга ойига тахминан 10 млрд долларлик нефть сотади.

Бу, унинг урушдан олдинги экспортининг тўртдан бир қисмига тўғри келади. Шу билан бир қаторда, табиий газ ва бошқа нефть маҳсулотлари савдосидан тушадиган даромадлар ҳам тўхтаб қолмаган.

Бу эса нейтрал ёки дўстона мамлакатлардан маълум истеъмол товарлари ва эҳтиёт қисмларини сотиб олишга хизмат қиладиган қимматли валюта манбасини таъминлайди. Вазият ўзгармаса, Россия иқтисодиёти бир муддатга қоқилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия иқтисодиёти мисли кўрилмаган санкциялар шароитида қандай яшаяпти?