Фото: «РБК»
Украиналик дипломатлар Литва, Латвия ва Эстониядан Россия ҳамда Беларусь учун қуруқликдаги чегараларни ёпишни сўради. Бу ҳақда Украинанинг Польшадаги элчиси Андрей Дешицага таяниб, «Укринформ» маълум қилди.
«Ўйлайманки, бу каби қарор қабул қилинса, Европа Иттифоқи қарорини кутиб ўтиш керак бўлмайди — биз Россияни ҳар қандай етказиб беришлардан тўсиб қўямиз», — дейди Дешица.
Унинг қўшимча қилишича, Украина, шунингдек, Польша ҳукуматидан Польша—Беларусь чегарасини ёпишни сўрайди.
25 март куни Украина инфратузилма вазири Европа Иттифоқига Россия ва Беларусь билан қуруқликдаги ва денгиз транспорт алоқаларини блоклашни сўралган мурожаат йўлланганини маълум қилганди. Бу Россияга икки хил мақсадларда, хусусан, ҳарбий йўналишларда фойдаланиш мумкин бўлган товарларни етказиб беришни тўхтатишга имкон беради.
Украинада уруш бошлангач, Польша, Литва, Латвия ва Эстония Европа Иттифоқининг бошқа давлатлари каби Россия билан авиақатновларни тўхтатганди (ЕИ осмони Беларусь самолётлари учун ундан олдинроқ ёпилганди). Шу билан бирга Эстония давлат бошқарув вазири мамлакат Россия билан қуруқликдаги чегараларни ёпиш ниятида эмаслигини маълум қилган.
Украина президенти Владимир Зеленский бир неча бор Россия кемалари учун Европа портларини ёпишни сўраган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади