Фото: Meduza
Россия қўшинлари Чернобил АЭСни тарк этиб, Украина Ички ишлар вазирлиги Миллий гвардиясининг бир неча аъзосини асирга олди. Бу ҳақда Славутич (Чернобил АЭСдаги авариядан кейин станциянинг эвакуация қилинган ходимлари учун махсус қурилган шаҳар) мери Юрий Фомичев ўз видеомурожаатида маълум қилди.
«Бугун кўплаб аҳоли пунктларидан душманнинг кетаётгани сезилди. Ҳозирча биз улар қаерга кетаётганини аниқ билмаймиз, лекин биламизки, бизнинг йигитлар — босқиннинг биринчи кунданоқ АЭСда қўлга олинган ва станцияни қўриқлаган Миллий гвардиячилар Чернобил АЭСдан олиб кетилган. Уларни машиналарда солиб, олиб кетишган», — дейди Фомичев. У Миллий гвардиячилар асирга олинган россияликлар билан алмаштирилишига умид қилмоқда.
30 март куни AFP агентлиги Пентагондаги манбасига таяниб, россияликлар Чернобил АЭСни Беларусь йўналишида тарк эта бошлагани ҳақида хабар берди. Эртаси куни Украина «Энергоатом»нинг хабар беришича, 31 март куни эрталаб рус ҳарбийлари Чернобил АЭСдан чиқиб кетаётгани ҳақида станция ходимларини хабардор қилган, шундан сўнг улар икки колонна бўлиб Украина ва Беларусь чегараси томон йўл олган. Россия қўшинларининг кичик бир қисми станцияда қолган.
«Энергоатом», шунингдек, россиялик ҳарбий хизматчилар авария зонасидаги энг зарарли жой ҳисобланган Қизил ўрмонда истеҳкомлар қураётганини, бунинг натижасида кўпчилик гўёки «катта радиация дозасини» олгани ҳақида маълум қилди. Аввалроқ Чернобил авария зонасини бошқариш бўйича давлат агентлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши аъзоси Ярослав Эмеляненко ҳам россиялик аскарларнинг радиациялангани ҳақида гапирганди. Россия Мудофаа вазирлиги бу маълумотга изоҳ бермаган.
Россия кучлари урушнинг биринчи кунидаёқ Чернобил АЭСни эгаллаб олганди. 9 март куни МАГАТЭ Украина ташкилотга станция ходимларининг ротациясини таъминлаш сўрови билан мурожаат қилгани, чунки у ерда уруш бошланганидан бери 210 киши смена алмштирмасдан ишлагани ҳақида хабар берди. 20 март куни, «Энергоатом» станцияда ходимларнинг қисман ротацияси амалга оширилганини хабар қилди.
30 март куни Россия Мудофаа вазирлиги «Донбассни тўлиқ озод қилиш бўйича операцияни якунлаш» мақсадида Россия қўшинларини Киев ва Чернигов йўналишларидан олиб кетиш режалаштирилаётганини эълон қилди.
Россия қўшинлари, Чернобил АЭС, Украина Россия ва Украина уруши «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари