19:49 / 01.04.2022
1 484

Россияда бошқа давлатларга пул ўтказмалари бўйича чекловлар енгиллашди

Россияда бошқа давлатларга пул ўтказмалари бўйича чекловлар енгиллашди
Фото: The New York Times
Россияда жисмоний шахслар учун хорижга пул ўтказмалари бўйича чекловлар юмшатилди. Бу ҳақда Россия марказий банки маълум қилди.

Фуқаролар учун чет элга пул ўтказмалари миқдори бўйича чегаралар ўзгарди. Энди бир ой давомида жисмоний шахслар Россиядан ташқарида Россия банкидаги ҳисобварағидан 10 минг доллардан кўп бўлмаган пул ўтказиш ҳуқуқига эга.

Бундан ташқари, ҳисоб очмасдан пул ўтказиш хизматларини кўрсатувчи компаниялар орқали ойига 5 минг доллардан кўп бўлмаган маблағни ўтказиш мумкин бўлади.

Қоидалар Россияга нисбатан санкцияларни қўллаб-қувватламайдиган мамлакатлар фуқаролари учун амал қилади. Худди шу имконият Россияда меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича ишлайдиган барча бошқа штатларнинг норезидентларига ҳам берилган.

Шу билан бирга, санкцияларни қўллаб-қувватловчи ва Россияда ишламайдиган мамлакатлар фуқаролари учун банк ҳисоб рақамларидан бошқа давлатга пул ўтказмалари 6 ойга тўхтатилган.

Худди шу даврда санкцияларни қўллаб-қувватловчи мамлакатлардан жисмоний ва юридик шахсларларнинг маблағларини Россия брокерларининг ҳисоб рақамларидан бошқа давлатга ўтказиш тўхтатилди.

Ўтказмалар суммалари Россия банки томонидан белгиланган санада хорижий валюталарнинг рублга нисбатан расмий курси бўйича ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда бошқа давлатларга пул ўтказмалари бўйича чекловлар енгиллашди