Валдайский Иверский эркаклар монастири.
Фото: «Iveron.ru»
Россия президенти Владимир Путин Новгороддаги Валдайский Иверский эркаклар монастирига 2001 йили илк маротаба ташриф билан келганида икона совға қилган, кейинчалик ўша икона ўғирлаб кетилган экан.
Новгород вилояти судлари бирлашган матбуот хизмати хабарига кўра, ўғрилик 2020 йилнинг 1 сентябрига ўтар кечаси содир этилган. Ленинград вилоятида яшовчи 46 ёшли Александр Алексеев шериги билан Сельвицкий оролига сузиб келишган, дарвоза остини қазиб, монастирга киришган. Ҳаммаси худди кинолардагидек.
Шериклар иконага қўшиб хоч ва бошқа олтин буюмларни — тахминан 5 миллион рубль қийматидаги нарсаларни ўғирлаб олиб чиқиб кетишган.
Суд қарори билан Александр Алексеев етти йилга озодликдан маҳрум этилиб, қаттиқ қўриқланадиган колонияга юборилган. Шериги устидан бошқа иш очилган, дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди