Фото: “Zakon.kz”
Қозоғистон президенти маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари Тимур Сулейменов Европа ОАВларига берган интервьюсида Украинадаги вазият ва Россияга қарши санкциялар бўйича мамлакатнинг расмий позициясини билдирди. Бу ҳақда 5 апрель куни ҳукумат йиғилишида республика ташқи ишлар вазири Мухтор Тловберди маълум қилди, деб ёзмоқда «Власть.кз».
ТИВ раҳбари Қозоғистон Луганск халқ республикасини ҳам, Донецк халқ республикасини ҳам тан олмаслигини тасдиқлади. Санкцияларга келсак, уларнинг барчаси Европа Иттифоқи ва АҚШ томонидан Россияга қарши қаратилган, дея таъкидлади расмий.
«Биз бу санкцияларга қўшилмаймиз, лекин икки нарса биз учун жуда муҳим. Биринчидан, бу санкциялар Қозоғистон иқтисодиёти ривожига салбий таъсири кўрсатмаслиги, иккинчидан, бизнинг ҳудудимиздан ушбу санкцияларни четлаб ўтиш мақсадида фойдаланилмаслиги керак», — деди у.
Аввалроқ Тимур Сулейменов Euractiv нашрига берган интервьюсида Қозоғистон Украинанинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишини ҳамда Қрим ва Донбасс ҳудудлари бўйича БМТ қарорларига амал қилиш ниятида эканини айтганди.
«Албатта, Россия кўпроқ унинг тарафида бўлишимизни хоҳлайди. Аммо Қозоғистон Украинанинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилади. Биз Қрим билан боғлиқ вазиятни ҳам, Донбасс билан боғлиқ вазиятни ҳам тан олмадик ва тан олмаймиз, чунки БМТ уларни тан олмайди. БМТ даражасида қабул қилинган қарорларнигина амалга оширамиз», — деди президент маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари.
Сулайменовнинг сўзларига кўра, Қозоғистон расмийлари мамлакат АҚШ ва Европа Иттифоқининг иккиламчи санкцияларига дучор бўлишини истамайди. «Шунинг учун биз санкцияланган товарларни назорат қилиш учун қўлимиздан келганини қиламиз», — дея қўшимча қилди у.
Эслатиб ўтамиз, 17 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Украина атрофида бўлаётган можаро юзасидан Ўзбекистоннинг позициясини айтганди.
«Ўзбекистон Украина мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тан олади. Биз Луганск ва Донецк мустақиллигини тан олмаймиз», — дея таъкидлаган ТИВ раҳбари. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?