Фото: Forbes
Европа иттифоқи расмийлари Россия президенти Владимир Путиннинг қизлари экани тахмин қилинаётган Катерина Тихонова ҳамда Мария Воронцовани янги санскиялар рўйхатига киритиш имкониятларини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Bloombergа хабар тарқатган.
Агентликнинг ўз манбаларига таяниб хабар қилишича, бу «рамзий белги» бўлади, сабаб Тихонова ва Воронцованинг Россиядан ташқаридаги активлари ҳақида маълумотлар деярли йўқ, санкциялар Путиннинг эътиборини жалб қилишга қаратилган.
Россия президентининг қизлари санкциялар рўйхатига киритилиши мумкинлиги ҳақида Twitter’да The Wall Street Journal нашрининг Европа бўйича мухбири Лоуренс Норман ҳам твит ёзган.
Аввалроқ The Wall Street Journal АҚШнинг Россияга нисбатан молиявий санкциялар рўйхатини кенгайтирмоқчилиги, хусусан, ВТБ ва Сбербанкга тақиқлар қўлламоқчилигини ёзганди. Иккала банк ҳам февраль ойида Вашингтоннинг санкциялар рўйхатига киритилган.
6 апрель куни Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки АҚШнинг Россияга қарши янги санкциялар жорий этишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра санкциялар Россиядаги молиявий ташкилотлар, мансабдор шахслар ва инвестицияларга нисбатан татбиқ этилади.
Ғарб мамлакатлари Россия февраль охирида Украинада ҳарбий ҳаракатларни бошлаганидан кейин санкциялар эълон қилишни бошлаган, шунингдек, Киев вилоятидаги аҳоли яшаш пунктлари ҳамда Буча шаҳридан россиялик ҳарбийлар чиқиб кетганидан кейин минглаб тинч аҳоли вакилларининг жасадлари топилганидан сўнг Ғарбнинг Москвага нисбатан тақиқлари сони ортган. Россия расмийлари Бучадаги одамларнинг ўлимига алоқадорлигини инкор этмоқда.
4 апрелда Оқ уй Россияга нисбатан янги санкциялар шу ҳафтанинг ўзида жорий этилишини эълон қилди. 5 апрелда Еврокомиссия янги чекловлар бўлишини билдирди. Комиссия Россиянинг тўртта банкига нисбатан транзакцияларни тақиқлаш, бир қатор жисмоний шахсларга жорий қилинган чекловларни янада кенгайтиришни муҳокамаларга қўяди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?