Россия пойтахтида ўзбекистонлик ва тожикистонлик мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз берди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Унда айтилишича, воқеа 1 апрель куни соат 09:00 ларда Москвадаги «Сердсе столици» турар жой мажмуаси қурилиши ҳудудида юз берган ва 125 киши қўлга олинган.
«Дунё» ахборот агентлиги хабарига кўра, воқеа жойига зудлик билан ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари етиб келиб, салбий ҳолатларнинг олдини олган. Жабрланганлар йўқ. Жанжалда 120 дан ортиқ киши иштирок этгани ҳақиқатга тўғри келмайди. Видеода кўринган бир тўда кишилар шунчаки ҳолатни кузатиб турган. Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида можаро иштирокчилари ҳудудий ички ишлар бўлимларига олиб кетилган.
Айни пайтда қўлга олинганларга нисбатан «майда безорилик» моддаси бўйича маъмурий иш қўзғатилган. Суд органлари фуқароларни маъмурий қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарган. Полиция ходимлари ҳуқуқбузарларни Россиядан депортация қилиш учун судга илтимоснома ҳам тайёрламоқда.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими ҳолатни назоратга олган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?