Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазирлигининг Табиий монополияларни тартибга солиш қўмитаси ходимлари KEGOC АЖга нисбатан фавқулодда аудит ўтказган. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати маълум қилди.
Хабарга кўра, инспекторлар истеъмолчиларнинг тартибга солинадиган хизматдан фойдаланиши бўйича қоидабузарликни аниқлаган. Текширув натижаларига кўра, Қозоғистоннинг табиий монополиялар тўғрисидаги қонунчилиги талаблари, хусусан, истеъмолчиларнинг тартибга солинадиган хизматдан фойдаланиши бўйича талаблари бузилгани аниқланган.
«KEGOC АЖга нисбатан Қозоғистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 164-моддаси 4-қисми билан маъмурий баённома тузилиб, кўриб чиқиш учун судга тақдим этилган», — дейилади вазирлик хабарида.
Агар маъмурий иш қўмита фойдасига ҳал қилинса, компания 4 900 800 тенге (тахминан 120 млн. сўм) миқдорида маъмурий жаримага тортилади.
Эслатиб ўтиш керак, шу йилнинг 25 январида Марказий Осиёда блекаут кузатилиб, оммавий чироқ ўчганди. Бунга бирламчи сабаб қилиб Қозоғистондаги KEGOC компаниясида юз берган носозлик кўрсатилганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?