00:30 / 07.04.2022
1 252

Эстония Украинага гаубица, танкка қарши ракета, мина ва дронлар партиясини етказиб берди

Эстония Украинага гаубица, танкка қарши ракета, мина ва дронлар партиясини етказиб берди
Фото: Эстониянинг Украинадаги элчихонаси
Эстония Украинага танкка қарши мажмуа ва гаубицалар ўрин олган ҳарбий ёрдамни етказиб берди. Бу ҳақда ERR портали Эстониянинг Украинадаги элчихонасига таяниб, маълум қилди.

«Украинага етказиб берилган қуроллар партияси орасидан танкка қарши ракета ва миналар, бир марталик гранатомётлар, гранаталар, гаубица ва жанговар ўқ-дорилар ўрин олган. Украина томонига, шунингдек, каскалар, зирҳли нимчалар, алоқа воситалари, дронлар, тунги кўриш ускуналари, лазерли далномерлар, тиббий асбоб-анжомлар ва кимёвий ҳимоя воситалари топширилди», — дейилади хабарда.

Давлат мудофаа инвестиция марказининг (RKIK) маълум қилишича, айни вақтга қадар Украинага 220 миллион евролик 80 турдаги уруш қуроллари етказиб берилган. Улар қуролланиш ва жанговар ўқ-дорилар, ҳимоя воситалари ва замонавий юқори технологик ускуналарни ўз ичига олган.

RKIK ҳозирда Украинага мотор ёқилғисини етказиб бериш бўйича 5 миллион евролик тендерни ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1 апрель куни АҚШ Мудофаа вазирлиги Қўшма Штатлар Украинага ҳарбий ёрдам учун қўшимча 300 миллион доллар ажратилишини маълум қилганди. Пентагон матбуот котиби Жон Кирбининг айтишича, ёрдам пакетидан лазерли кузатувга эга ракета тизимлари, Switchblade ва Puma дронлари ўрин олади. Пентагон маълумотларига кўра, Жо Байден АҚШ президенти лавозимига киришганидан буён Украинага ҳарбий ёрдам сифатида 2,3 миллиард доллар ажратилган, бунинг 1,6 миллиард доллари — Россия Украинага ҳужум бошлаганидан сўнг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эстония Украинага гаубица, танкка қарши ракета, мина ва дронлар партиясини етказиб берди