Фото: Pinterest
Forbes журнали дунёдаги энг бой аёлларнинг йиллик рейтингини эълон қилди. Рўйхатда барбадослик биринчи миллиардерга айланган Рианна ҳам бор.
Хабарларга кўра, Рианнанинг бойлиги 1,7 миллиард долларга баҳоланмоқда. Хонанда ўз даромадининг асосий қисмини Fenty Beauty косметика ва Savage Х Fenty ички кийим брендидаги улушлари орқали олади.
Рўйхатда биринчи ўринни (иккинчи йил кетма-кет) L’Oréal косметика империясининг меросхўри Француаза Бетанкур Майерс эгаллади. Унинг бойлиги 74,8 миллиард долларни ташкил қилади. Иккинчи ўринда Walmart асосчиси Элис Уолтоннинг қизи бўлиб, унинг бойлиги 65,3 миллиард долларга баҳоланган. Кучли учликни 74,8 миллиард доллар билан тадбиркор ва хайриячи Дэвид Кохнинг беваси Жулия Кох якунлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?