Псковдан бўлган 60 нафар атрофидаги ҳарбий хизматчи Украина ҳудудига ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш учун боришдан бош тортган. Бу ҳақда ўз манбасига асосланган ҳолда «Псковская губерния» хабар тарқатди.
Нашр маълумотига кўра, урушнинг илк кунларида улар Беларус ҳудудига юборилган, аммо кейин Псковдаги доимий манзилларига қайтишган. «Ҳозирда уларнинг кўпчилиги ишдан бўшатилган, аммо айримларига жиноий иш очилиши билан таҳдид қилинмоқда», — дея ёзади «Псковская губерния».
ОАВда бунгача ҳам шу каби ҳолатлар ҳақида хабар берилганди. Дастлаб Краснодар ўлкаси Росгвардиясининг 12 жангчиси Украинага боришдан бош тортгани ҳақида хабарлар тарқалганди, кейин Хакасия Росгвардиясининг 11 жангчиси, Қримдаги денгиз пиёдаларининг 80 нафарга яқини, Калининграддаги шартнома асосидаги ҳарбийлар ҳамда Жанубий Осетия ҳарбий хизматчиларининг 300 нафарга яқини Украинада жанг қилишга рози бўлмагани маълум бўлганди.
Юрист Максим Гребенюк, «Военный омбудсмен» лойиҳаси муаллифи «Медиазона» билан суҳбатда Россия регионларидан бирида 500 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчи урушга боришдан бўйин товлагани ҳақида айтган. Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди