Урушнинг қирқ бешинчи кунида Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон кутилмаган ташриф билан Киевга келди. У Владимир Зеленский билан музокаралар ўтказди ва Киев марказини айланиб чиқди. BBC хабарига кўра, Россия Украинадаги «махсус операция» қўмондонлигини Суриядаги рус қўшинларига қўмондонлик қилган генерал Александр Дворниковга ишониб топширган.
Украина Ички ишлар вазирлиги раҳбари Россия босқинидан кейин уруш қонунлари ва урф-одатларини бузганлик учун 4200 дан ортиқ жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди. Украинанинг шаҳар ва қишлоқларида эса одамлар қўшниларини томорқаларига кўмиб, вайроналар остидан ўлганларнинг жасадларини топишда давом этмоқда.
Мариуполнинг Левобережний туманидаги чеченистонлик ҳарбий
Фото: «ТАСС»
Левобережний туманининг ўққа тутилиши.
Фото: «ТАСС»
Черниговликлар вайрон бўлган Россия ҳарбий техникаси ёнидан ўтмоқда
Фото: AP Photo
Луганск вилояти, Рубижной шаҳридаги Маданият уйи фоесида турган украиналик аскар.
Фото: AFP
Владимир Зеленский президент маъмурияти биносида интервью бермоқда
Фото: AP Photo
Запорожьедаги фронт чизиғидан 30 километр узоқликда ўқдан ҳимояловчи нимча кийган одам экин экмоқда.
Фото: «Укинформ»
Харьков вилоятининг Малая Роган қишлоғида ишчилар миномёт снарядларидан зарар етган молхона томини таъмирламоқда.
Фото: Reuters
Киев атрофидаги Бородянка шаҳри аҳолиси вакилининг жасади турар жой биноси вайроналари остидан топилди.
Фото: Reuters
Рубижной шаҳрида яшовчи Максим миномётдан ўққа тутилиб вафот этган қўшнисининг қабрини кўрсатмоқда. Максим уни томорқасига кўмишга мажбур бўлган.
Фото: AFP
Рубежнойда турар жой олдига дафн этилган аҳолининг қабрлари.
Фото: «ТАСС»
Краматорскдан эвакуация қилинаётган аёл турмуш ўртоғи билан хайрлашмоқда.
Фото: AFP
Ирпен дарёсидаги тўғоннинг ўққа тутилиши оқибатида Киев вилояти Демидов қишлоғини сув босди.
Фото: Sopa Images Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади