Кино юлдузлари ва машҳур ошпазлар сулидан тайёрланадиган фойдали нонуштани тавсия қиладилар. Жумладан, Кэмерон Диаз, Бен Аффлек, Женнифер Энистон каби машҳур актёр ва актрисаларнинг сулидан тайёрланадиган ўзига хос нонушта рецептлари бор. Sputnik Озарбайжон машҳурлар тановул қиладиган нонуштанинг энг фойдалилари билан ўртоқлашди.
Сули- соғлом нонушта тайёрлаш учун классик маҳсулот. Бу клетчаткага бой озуқа холестерин миқдорини камайтиришга ва ҳатто озишга ёрдам бериши мумкин. Бир ликопча сули ёрмаси ва фойдали қўшимчалар тўйимли ва шу билан бирга осон ва тез тайёрланадиган ҳамёнбоп нонушта бўлади.
Кэмерон Диаз, актриса
49 ёшли актриса Кэмерон Диаз 1990- йилларда “Ниқоб” фльмидаги ролидан сўнг машҳур бўлган. Голливуднинг барча юлдузлари каби у соғлом турмуш тарзи тарафдори.
Актриса al dente сули ёрмасини тайёрлаш учун товуқ бульонидан фойдаланади. Кейин у кўкатларни порей пиёзи билан қовуриб олади. Тановулдан олдин сулига озгина ёғ қўшади, кўкатлар ва қайнатилган тухим оқини қўшади. Кейин понза соуси билан барча масаллиқларни араштиради. Бу соус Япония ошхонасининг цитрус мевалар шарбатидан олинган.
Тайлер Флоренс, машҳур ошпаз
Food Network шоуси телебошловчиси ва машҳур ошпаз Тайлер Флоренснинг рецепти жуда мазали. Ошпаз сув ўрнига олма шарбати қўшади. Сулини крем ҳолига келиб қолгунча пиширади. Охирида олма шарбати, долчин ва бир ош қошиқ сариёғ қўшади. Қўшимча маҳсулотлардан қорағат, банан, қизғичдан ўтказилган кокос ёки ёғсиз сут билан истеъмол қилади.
Женнифер Энистон, актриса
Америкалик актриса, кинорежиссер ва продюсер, “Дўстлар” телесериалидаги Рэйчел Грин роли орқали машҳур ва шу роли туфайли “Эмми” ва “Олтин глобус” мукофотига сазовор бўлган. Актриса севимли нонуштасини тайёрлашни собиқ турмуш ўртоғи Жастин Терудан ўрганган. Elle га берган интервьюсида актриса ёрма тайёр бўлишидан олдин тухум оқини қўшишини айтиб ўтган.
Бен Аффлек, актёр
Кўпчилик актерни “Ақлли Уилл Хантинг”, “Тепаликдаги уй”, “Йўқолган қиз” фильмларидан роллари орқали танийди. Шу билан бирга Бен Аффлек кинорежиссер, сценарист, продюсер , иккита “Оскар” совриндори ҳамдир. Ролларга тайёргарлик вақтида актер углеводларни кам истеъмол қилади, бироқ, нонуштага сули ва тухумни истеъмол қилишни канда қилмайди. Ҳамкасби Женнифер Энистондек у ҳам сулига тухумнинг оқини аралаштиради.
Гордон Рамзи, машҳур ошпаз
Дунёдаги энг машҳур ошпаз, “Ошхонадаги даҳшат”, “Жаҳаннам ошхонаси” кўрсатуви бошловчиси. Кўрсатув эфирларининг бирида ошпаз сули ёрмасини қандай тайёрлашини айтиб ўтган: “ёрма майин, ёқимли таъмга эга бўлиши учун, мен сулини қайнаб турган сувга соламан ва сут қўшиб аралаштираман. Сули сут туфайли майин бўлади. Унга – ваниль, долчин, кардамон ва мускат ёнғоғи қўшиш – менин энг севимли рецептим. Сулини мевалар ва резаворлар билан истеъмол қилинг. Шу билан идеал ёрмага айланади”, - дейди машҳур ошпаз. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди