Фото: TASR/AP
Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳаж ва умра вазирлиги «Ҳаж-2022» мавсумида, пандемия ҳамон давом этаётганини ҳисобга олиб, чет эллик ва маҳаллий ҳожиларга жами 1 миллион киши учун ҳаж ибодатини амалга оширишга рухсат берган.
Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг маълум қилишича, «Ҳаж-2022» мавсумида иштирок этиши мумкин бўлган ёш чегараси 65 ёшгача этиб белгиланди.
«Шунингдек, барча зиёратчилар подшоҳлик Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтган ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида тасдиқланган Pfizer/BioNTech (АҚШ-Хитой), Oxford-AstraZeneca (Буюк Британия-Швеция), Moderna (АҚШ) ва Johnson & Johnson (АҚШ) вакциналарининг 2 дозасини қабул қилган бўлиши зарур.
Хорижлик ҳожилар Саудия Арабистонига киришдан 72 соат олдин коронавирус ташхиси ҳақида манфий натижали ПЦР маълумотномасини тақдим этиши лозим.
Подшоҳлик Ҳаж ва умра вазирлиги ҳожиларнинг ибодат амалларини бажариш давомида ўз соғлиқларини сақлаш учун эҳтиёткорлик шартлари ва қоидаларига тўлиқ амал қилишлари заруратини қатъий талаб қилмоқда», дейилади идора баёнотида.
Маълум қилинишича, мазкур масала «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик Кенгаши ҳамда Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консуллиги «Ҳаж» ва «Умра» масалалари бўйича атташеси билан ҳамкорликда мувофиқлаштирилмоқда.
Идора хабарида Ҳаж мавсуми учун тўловлар бўйича маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилдан Ўзбекистон фуқаролари учун ҳаж квотаси 5200 дан 7200 нафаргача оширилган эди.
Ҳаж мавсуми жорий йил тахминан июль ойининг бошларига тўғри келиши кутилмоқда. Мусулмонлар идораси аввалроқ, Рамазон ойида умра зиёрати учун тўловлар оширилиши ҳамда Умра сафарини сайёҳлик фирмалари орқали ҳам қисман ташкил этиш масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қилганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди