date
views 1 480

Ўзбекистон ТИВ Ямандаги уруш бўйича баёнот берди

Ўзбекистон ТИВ Ямандаги уруш бўйича баёнот берди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Ямандаги уруш бўйича баёнот берди.

«Ўзбекистон Республикаси Яманда БМТ воситачилигида икки ойлик сулҳ ва ўт очишни тўхтатиш эълон қилинганини олқишлайди.

Ҳарбий ҳаракатларга вақтинчалик мораторий, шунингдек, ушбу мамлакатда қонунийликни таъминлаш учун кўрсатилган қатъият Яманда кенг қамровли тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш йўлида муросага эришиш учун зарур шарт-шароитларни яратади деб ҳисоблаймиз.

Биз барча курашаётган томонларни ихтилофни мулоқот ва дипломатик йўл билан ҳал қилиш учун вазмин бўлишга ва сиёсий ирода кўрсатишга чорлаймиз
», дейилади баёнотда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистон ТИВ Ямандаги уруш бўйича баёнот берди